Ибтидо
6 Ер юзида одамлар тобора кўпая бошлаб, улардан қизлар ҳам дунёга келди. 2 Шунда фаришталар*+ одамзод қизларининг чиройли эканига эътибор қарата бошлашди ва танлаганларини хотинликка оладиган бўлишди. 3 Бундан сўнг Яҳова: «Мен* одамларга тоабад тоқат қилиб ўтирмайман+. Чунки улар шунчаки этдан таркиб топган*. Шундай экан, уларнинг умри 120 йил бўлади*»+,— деди.
4 Фаришталар одамзод қизларига яқинлашиб, улардан ўғил болалар туғилгани натижасида, ўша кунларда ва ундан кейин ер юзида нефилимлар* яшаган. Улар қадимги даврнинг қудратли ва донғи чиққан одамлари бўлишган.
5 Яҳова, ер юзида одамлар қабиҳликка ботиб кетганини, уларнинг қалбидаги ниятлари доим ёмон эканини кўрди+. 6 Яҳова ер юзида инсонни яратганига ачиниб*, қалби эзилиб кетди+. 7 Шу боис, Яҳова: «Ўзим яратган инсонларни ер юзидан йўқ қилиб юбораман. Одамларга қўшиб уй ҳайвонларини, ўрмалаб юрувчи* жонзотларни ва осмонда учиб юрувчи жониворларни ҳам қириб ташлайман. Чунки уларни яратганимга ачиниб кетдим»,— деб айтди. 8 Нуҳ эса Яҳованинг илтифотига сазовор бўлган эди.
9 Нуҳнинг ҳаётига тааллуқли баёнот қуйидагича:
Нуҳ одил инсон+ бўлиб, замондошларидан фарқли равишда, бенуқсон эканини намоён этган эди. Нуҳ Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди+. 10 Нуҳ вақт ўтиб, Сом, Хом ва Ёфас исмли уч нафар ўғил кўрди+. 11 Аммо ер юзи зўравонликка тўлиб-тошиб, ҳақ Тангрининг назарида жирканч аҳволга тушди. 12 Аллоҳ ер юзига назар ташлаб, унинг жирканч аҳволда+ эканини, бутун одамзод разиллашиб кетганини кўрди+.
13 Шунда Худо Нуҳга қуйидагиларни айтди: «Мен бутун жонзотни йўқ қилишга қарор қилдим, чунки уларнинг дастидан ер зўравонликка тўлиб кетди. Шундай экан, Мен одамзодни ва ерни ҳалокатга дучор қиламан+. 14 Сен ўзингга смолали дарахт ёғочидан* кема* ясаб+, ичини хоналарга ажрат ва ички ҳамда ташқи томонига смола+ суртиб чиқ. 15 Кемани мана бундай қилиб яса: узунлиги 300 тирсак*, эни 50 тирсак, баландлиги эса 30 тирсак бўлсин. 16 Кеманинг тепа қисмидан бир тирсак жой қолдириб, ёруғлик тушиб туриши учун дераза* яса. Кемага кирадиган жой ён тарафида+ бўлсин, ичида эса пастки, иккинчи ва учинчи қаватларни яса.
17 Мен ер юзига тўфон+ юбориб, фалак остидаги ҳаёт нафаси* бор бўлган барча жонзотларни қириб ташламоқчиман. Ер юзидаги бутун жонзот ҳалок бўлади+. 18 Сен билан эса аҳд қиляпман. Кемага сен билан бирга ўғилларинг, хотининг ва келинларинг киришсин+. 19 Сен билан бирга тирик қолиши учун, кемага жонзотларнинг+ ҳар бир туридан бир жуфтдан, эркак ва урғочи қилиб киргиз+. 20 Тирик қолиши учун қанотли жониворларнинг, уй ҳайвонларининг ва ўрмалаб юрувчи ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир жуфтдан киргиз+. 21 Бундан ташқари, озиқ-овқатнинг ҳар бир туридан ғамлаб ол+. Бу сенга ва жониворларга егулик бўлади».
22 Нуҳ ҳаммасини Аллоҳ амр этгани бўйича бажарди. У айнан айтилганидай қилди+.