Галатияликларга
6 Биродарлар, агар одам билмаган ҳолда бирон-бир хато қилиб қўйса, маънан етук бўлган сизлар, бундай кишини мулойимлик билан тузатишга урининглар+. Шунингдек, васвасага тушмаслик учун+ ўзингизни назорат қилинглар+. 2 Бир-бирингизнинг оғирликларингизни кўтаринглар+ ва шу тарзда Масиҳнинг қонунини+ бажаринглар. 3 Агар бирор киши ҳеч ким бўлмай туриб ўзи ҳақида юқори фикрда бўлса+, у ўзини алдаган бўлади. 4 Лекин ҳар ким ўз ишини текширсин+, шунда ўзини бошқалар билан солиштирмай ўзига қарасагина+, суюнишга сабаб топади. 5 Зеро ҳар ким ўз аравасини ўзи тортади+.
6 Бундан ташқари, Худонинг каломидан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай яхши нарсани баҳам кўрсин+.
7 Адашманглар, Худони лақиллатиб бўлмайди*. Инсон нима экса, шуни ўради+. 8 Ким ўз танасига уруғ экса, танасидан чирийдиган нарса ўриб олади. Кимки муқаддас руҳга экса, муқаддас руҳдан мангу ҳаёт ўриб олади+. 9 Хуллас, яхшилик қилишда таслим бўлмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида ҳосилини ўриб оламиз+. 10 Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса имондошларимизга яхшилик қилайлик.
11 Қаранглар, сизларга ўз қўлим билан, катта-катта ҳарфлар билан ёздим.
12 Сизларни суннат қилинишга мажбур этаётганлар, аслида танага оид нарсалар билан яхши таассурот қолдирмоқчилар. Улар буни Исо Масиҳнинг азоб устуни* учун таъқибларга дучор бўлмаслик ниятида қиляптилар. 13 Суннат қилинаётганлар ўзлари Тавротга риоя этишмаяпти+, бироқ танангиз билан мақтаниш учун сизларни суннат қилишмоқчи. 14 Илойим, мен Ҳазрати Исо Масиҳнинг азоб устунидан ташқари ҳеч нарса билан мақтанмайин+. У орқали дунё мен учун, мен эса дунё учун ўлдим. 15 Суннат ҳам, суннатсизлик ҳам ҳеч нарса эмас+, балки янги ижод+ аҳамиятга эга. 16 Бу қоидага кўра йўл тутадиганларнинг ҳаммасига, яъни Худонинг Исроилига+ тинчлик ва раҳм-шафқат бўлсин.
17 Бундан буён менга ҳеч ким қийинчилик туғдирмасин, чунки мен танамда Исонинг қули деган тамғани олиб юрибман+.
18 Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти, сиз биродарлар намоён этаётган руҳиятингизга ёр бўлсин. Омин.