Ибтидо
49 Ёқуб ўғилларини чақиртириб, уларга шундай деди: «Қани, бирга йиғилинглар, мен келажакда сизлар билан нима юз беришини айтиб бераман. 2 Йиғилиб тингланглар Ёқуб ўғиллари, отангиз Исроилга қулоқ солинглар:
3 Рубен+, сен менинг тўнғичимсан+, менинг қувватим, етуклигимнинг илк мевасисан. Обрў-эътибор ва куч жиҳатдан энг устувори сен эдинг. 4 Бузуқлигинг жўшқин сувлар каби тийиқсиздир. Отангнинг тўшагига чиққанинг учун устун бўлмайсан+. Ўшанда сен ётоғимни булғаган эдинг. У менинг тўшагимга чиққан эди!
5 Шимўн ва Леви ака-укадир+. Уларнинг қиличлари зўравонлик қуролидир+. 6 Уларга қўшилма, эй жоним*. Йиғинларида уларга шерик бўлма, эй ғурурим*. Чунки ғазаб устида одам ўлдирди улар+, вақтичоғлик қилиш учун буқаларнинг оёқ пайларини кесди улар. 7 Лаънат бўлсин уларнинг ғазабига, чунки у шафқатни билмас, лаънат бўлсин уларнинг қаҳрига, боиси у раҳмни билмас+. Ёқубнинг ерида уларни бўлиб ташлайман, Исроил орасида уларни тарқатиб юбораман+.
8 Сенга келадиган бўлсак Яҳудо+, ака-укаларинг сени мақташади+. Душманларинг қўлингга топширилади*+. Отангнинг ўғиллари олдингда таъзим қилишади+. 9 Яҳудо шерваччадир+. Ўғлим, сен ўлжани еб ўрнингдан турасан. У шердек чўкиб, чўзилиб ётади. Уни жойидан қўзғатишга ким ҳам журъат эта оларди? 10 Халқлар бўйсунадиган Шилў* келмагунча+, салтанат ҳассаси Яҳудони тарк этмайди+, ҳукмдорнинг таёғи оёқлари орасидан кетмайди+. 11 У эшагини токка, хўтигини эса сара узум новдасига боғлайди. Кийимини шаробда, либосини эса узум шарбатида ювади. 12 Кўзларининг қирмизилиги шаробдан, тишларининг оқлиги сутдандир.
13 Забулун+ денгиз соҳилида, кемалар лангар ташлайдиган соҳилда ўрнашади+. Унинг чекка сарҳади Сидонгача етади+.
14 Иссахор+ эгарнинг икки ёнига осиладиган юк қоп орасида ётадиган бақувват эшакдир. 15 У роҳатбахш ер яхши эканини, юрт эса ёқимли эканини кўради. Оғир юкни елкасида кўтаришга ва қулдай машаққатли меҳнат қилишга мажбур этилади.
16 Исроил қабилаларидан бири бўлмиш Дан+ ўз халқини ҳукм қилади+. 17 Дан йўл бўйида ётган илондай, шохли илондай бўлсин. У отнинг оёғидан чақади ва отнинг чавандози қулаб тушади+. 18 Нажотни мен Сендан кутаман, эй Яҳова.
19 Гадга келадиган бўлсак+, босқинчи тўдалар унга ҳужум қилади, аммо Гад уларни таъқиб этади+.
20 Ошернинг+ нони мўл бўлади, у шоҳларни тансиқ таомлар билан таъминлайди+.
21 Нафтали+ хушбичим кийикдир. Унинг оғзидан нафис сўзлар чиқади+.
22 Юсуф+ серҳосил дарахт новдасидир, булоқ бўйида ўсиб, шохлари девордан ошадиган сермева дарахтдир. 23 Камончилар унга ҳужум қилдилар, унга ўқ узиб, кўнгилларида унга нисбатан адоват сақладилар+. 24 Унинг камони таранг, қўллари эса кучли ва чаққонлигича қолади+. Исроилнинг чўпони ва негиз тошини Ёқубнинг Қудратли Тангриси беради. 25 У* отангнинг Худоси берган ҳадядир. У Қодир Худо биландир ва Аллоҳ сенга ёрдам беради. Аллоҳ сенга самовий баракаларни, қуйида ётган чуқур сувлар баракасини беради+. Фарзандларинг ва чорвангни кўпайтиради. 26 Отанг берган баракалар, абадий тоғларнинг баракасидан, боқий тепаликларнинг қимматбаҳо нарсаларидан ҳам аълороқдир+. Бу баракалар доимо Юсуфнинг боши устида, биродарлари орасидан танлаб олинганнинг бошидаги тож устида бўлади+.
27 Бенямин+ бўрига ўхшаб тилка-пора қилади+. Тонг пайти овлаганини ейди, кечки пайт ўлжасини бўлади»+.
28 Булардан Исроилнинг 12 қабиласи келиб чиқди ва бу сўзларни айтиб отаси уларни дуо қилди. У ҳар бирига ўзига лойиқ дуо сўзларини айтди+.
29 Сўнг у ўғилларига шундай деб васият қилди: «Мен ўз халқимга қўшиляпман*+. Мени ота-боболарим ётган жойга, хетий Эфрўннинг даласидаги ғорга дафн этинглар+. 30 Бу ғор Канъон юртида, Мамре яқинидаги Махпала деган далада жойлашган. Бу далани бобом Иброҳим, хетий Эфрўндан дафн қилинадиган жой сифатида сотиб олган. 31 У ерга бобом Иброҳим билан бувим Сора кўмилган+. Шунингдек, отам Исҳоқ+ билан онам Ривқо ҳам дафн этилган. Леахни ҳам мен ўша ерга кўмганман. 32 Дала ҳамда ундаги ғор Хет ўғилларидан сотиб олинган»+.
33 Шундай қилиб, Ёқуб ўғилларига йўл-йўриқларини айтиб бўлди. Кейин оёқларини тўшагига чўзди-да, нафаси узилди ва ўз халқига қўшилди+.