Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
11 Яҳовадир менинг паноҳим+.
Қандай қилиб менга бундай дейсизлар:
«Қуш каби ўз тоғингга учиб кет!
2 Чунки ёвузлар камонни букиб,
Қалби покларни қоронғида отиш учун,
Камон ипига ўқни жойлаб туришибди.
3 Адолат пойдевори вайрон қилинса,
Одил инсоннинг ҳоли не кечади?»
4 Яҳова муқаддас маъбадидадир*+,
Яҳованинг тахти самолардадир+.
Унинг кўзлари кўриб туради, У ўткир кўзлари билан инсон ўғилларини текширади+.
5 Яҳова одил инсонни ҳам, ёвуз одамни ҳам диққат ила кузатиб туради+,
Зўравонликни севадиганлардан У нафратланади+.