Забур
Довуд саноси.
143 Эй Яҳова, ибодатимни эшит+,
Ёрдам сўраб қилган илтижоимни тингла.
Ўз садоқатингу адолатингга мувофиқ менга жавоб бер.
2 Хизматкоринг билан даъволашма,
Чунки ҳеч бир тирик жон олдингда оқлана олмайди+.
3 Душман мени таъқиб қиляпти,
У мени* тупроққа қорди,
Ўликлар каби зулматда яшашга мажбур қилди.
5 Аввалги кунларни эслайман,
Барча амалларинг ҳақида ўйлайман+,
Қўлларинг ижоди устида астойдил мулоҳаза юритаман*.
6 Ибодатда қўлларимни Сен томон чўзаман,
Қақраган ер каби Сенга ташнаман+. (Села)
8 Тонгда менга меҳр-садоқатинг ҳақида эшиттир,
Чунки Сенга умид боғлаганман.
Юрар йўлимни менга кўрсат+,
Ахир жонимни Сенга бағишлаганман.
9 Эй Яҳова, мени душманларимдан қутқар.
Ҳимоя излаб олдингга чопиб бораман+.
10 Иродангни бажаришга мени ўргат+,
Ахир менинг Худойимсан-ку!
Сенинг руҳинг яхшидир,
У мени текис йўлдан* бошлаб борсин.
11 Эй Яҳова, исминг ҳаққи мени тирик сақла.
Адолатингга мувофиқ қайғу-аламдан мени қутқар+.