Ишаё
30 Яҳова шундай демоқда: «Ўжар ўғиллар ҳолига вой!+
Улар Менинг эмас, ўз режаларини амалга оширади+,
Иродамга қарши иттифоқлар тузиб,
Гуноҳ устига гуноҳ орттиради.
2 Улар Мендан бемаслаҳат+ Мисрга борди+.
Фиръавндан ҳимоя излаб,
Мисрнинг сояси остида бўлишни истади.
3 Аммо фиръавннинг ҳимояси сизларга иснод,
Мисрнинг сояси остида бўлиш эса хўрлик келтиради+.
4 Чунки беклари Зўвандадир+,
Элчилари эса Ханесгача етиб борди.
5 Уларга ҳеч фойда бермайдиган халқ дастидан
Ҳаммаси шарманда бўлади.
Мисрликлардан на ёрдам, на фойда кўради,
Фақатгина уят ва иснодга қолади»+.
6 Жануб ҳайвонларига қарши ҳукм:
Элчилар бойликларини эшакларга,
Ҳадяларини туяларга юклаб,
Шер, ўкирадиган шер,
Илон, оловли учар илон,
Бало-қазо, қийинчилик юрти бўйлаб ўтиб боради.
Лекин буларнинг бари халққа наф келтирмайди.
7 Мисрнинг кўмаги умуман фойдасиз+.
Шу боис, уни: «Тинч ўтирган Раҳоб*+»,— деб атадим.
8 «Энди эса бориб, уларнинг олдида буни лавҳага ёз,
Буни китобга ёзиб қўй+.
У келажак кунлар учун
Абадий шоҳидлик бўлиб турсин+.
9 Чунки улар исёнкор халқ+, ёлғончи ўғиллардир+,
Яҳованинг қонунига қулоқ солишни истамайдиган ўғиллардир+.
10 Улар валийларга: “Ваҳийлар кўрманг”,— демоқда.
Ваҳий кўрувчиларга эса: “Бизга ҳақиқатни айтманг+,
Қулоғимизга ёқимли, уйдирма нарсаларни айтинг+.
11 Йўлдан қайтинг, бу йўлдан юрманг.
Бизга Исроилнинг Муқаддас Худоси ҳақида гапирманг”+,— деб айтмоқда».
12 Шунинг учун Исроилнинг Муқаддас Худоси демоқда:
«Сизлар сўзимни рад этиб+,
Ёлғон билан ҳийлага таяндингиз,
Уларга умид боғладингиз+.
13 Бу қилмиш сизлар учун бузилган девордай,
Қулай деб турган шишган баланд девордай бўлади.
У тўсатдан, бир зумда қулайди.
14 У кулол ясаган хумдай парча-парча бўлиб кетади,
Бир бўлаги ҳам қолмай чилпарчин бўлади.
Ҳатто ўчоқдан чўғ чиқариш,
Кўлмакдан* сув олиш учун синиғи ҳам топилмайди».
15 Олий Ҳукмдор Яҳова, Исроилнинг Муқаддас Худоси демоқда:
«Менга қайта юз буриб тинчлансангиз, нажот топасиз,
Хотиржам бўлиб Менга таянсангиз, кучли бўласиз»+.
Бироқ сизлар буни хоҳламаяпсиз+.
16 Сизлар: «Йўқ, отларга миниб қочамиз!» — дедингиз.
Шунинг учун қочиб кетасиз.
«Учқур отларга миниб қочамиз!»+ — дедингиз.
Шу боис, сизларни таъқиб қилувчилар ҳам учқур бўлади+.
17 Бир кишининг таҳдидидан минг киши титрайди+,
Беш кишининг таҳдидидан тумтарақай қочасиз.
Омон қолганларингиз эса тоғ чўққисидаги устун каби,
Тепаликдаги байроқ каби бўлади+.
18 Аммо Яҳова сизларга илтифот кўрсатишни сабр ила кутмоқда+,
Сизларга марҳамат қилиш учун У қўзғалади+.
Яҳова адолатли Аллоҳдир+,
Уни орзиқиб кутаётганларнинг бари бахтлидир+.
19 Халқ Сионда, Қуддусда яшаганда+, сен ортиқ йиғламайсан+. У ёрдам сўраб ёлворганингни эшитиб, сенга албатта илтифот кўрсатади. Овозингни эшитибоқ жавоб беради+. 20 Яҳова сизга ейиш учун бало-қазо нонини, ичишга жабр-зулм сувини берса ҳам+, Буюк Устозингиз Ўзини бошқа яширмайди. Сиз Буюк Устозингизни+ ўз кўзингиз билан кўрасиз. 21 Агар ўнгга ёки чапга оғиб кетсангиз+, ортингиздан: «Мана йўл+, шу йўлдан юринг»,— деган овозни эшитасиз.
22 Ўйма тасвирларингизни қоплаган кумушни, қуйма бутларингизни* қоплаган олтинни ҳаром қиласиз+. Сен уларга: «Йўқол бу ердан!» — деб*+, ҳайз латталари каби уларни ташлаб юборасан. 23 Ерга сепган уруғингизга Худо ёмғир ёғдиради+, ер маҳсулини — нонни сероб ва баракали қилиб беради+. Ўша куни чорвангиз кенг яйловларда ўтлайди+. 24 Ер ҳайдайдиган ҳўкизу эшаклар учун белкурак ва паншаха билан шопирилган шовул қўшилган ем-хашак емиш бўлади. 25 Буюк хунрезлик куни миноралар қулаганда, ҳар бир баланд тоғу тепаликда жилғалару сойлар оқади+. 26 Яҳова халқининг синган суягини боғлаб+, Ўзи келтирган оғир жароҳатни тузатган+ куни тўлин ой қуёш каби порлайди. Қуёшнинг нури эса етти куннинг ёруғлигидек етти баробар кучли бўлади+.
27 Мана, Яҳова* узоқдан,
Ғазабга миниб, қора булутлар билан келмоқда.
Оғзидан чиққан сўзлари қаҳрга тўла,
Тили эса ямламай ютадиган оловдай+.
28 Унинг руҳи* бўйингача етадиган тошқин сой кабидир,
Халқларни ҳалокат элагидан ўтказади.
Халқларни йўлдан оздириш учун оғзига сувлуқ солади+.
29 Сизларнинг қўшиғингиз,
Байрамга тайёрланаётиб+, тунда куйланадиган қўшиққа ўхшайди.
Қалбингиз эса Яҳованинг тоғига,
Исроилнинг Қоясига+ элтадиган йўлдан
Най садоси остида чиқаётган киши каби қувонади.
32 Яҳова Оссурияни жазолаш учун
Таёғини ҳар кўтарганда,
Жангда уларга қарши қўлини силтаганда+,
Чилдирмалар ва арфалар товуши янграйди+.
Худо ўтин учун ҳозирлаган жой чуқур ва энли бўлиб,
У ерда ўтин ҳам, олов ҳам мўлдир.
Яҳованинг нафаси олтингугурт тошқинидай
Тофатни ёндириб юборади.