Қонунлар
17 Тангрингиз Яҳовага нуқсони ёки камчилиги бор буқа ёки қўйни қурбонликка келтирманглар. Чунки бу, Худойингиз Яҳова учун жирканчдир+.
2 Борди-ю, Тангрингиз Яҳова сизларга берган шаҳарларнинг бирида қайсидир эркак ёки аёл Аллоҳингиз Яҳованинг назарида ёмон ишга қўл уриб, Унинг аҳдини бузса+ 3 ва йўлдан адашиб, мен буюрмаган ишни қилса+, яъни бошқа худоларга сиғинса ва қуёш, ой ёки бутун самовий жисмларга сажда қилса+ 4 ва бу ҳақда сизларни хабардор қилишса ёки ўзларингиз эшитиб қолсангиз, масалани атрофлича ўрганиб чиқинглар. Агар бундай жирканч иш Исроил халқи орасида чиндан ҳам содир бўлгани исботланса+, 5 бундай ёвуз ишга қўл урган эркак ёки аёлни шаҳар дарвозаси олдига олиб бориб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар+. 6 Фақат иккита ёки учта гувоҳнинг кўрсатмаси+ билангина одам ўлимга маҳкум этилсин. У биттагина гувоҳнинг кўрсатмаси асосида ўлдирилмасин+. 7 Уни ўлдириш учун биринчи бўлиб гувоҳлар тош отсин, ундан кейин бутун халқ тошбўрон қилсин. Ёвузликни орангиздан йўқ қилинглар+.
8 Агар шаҳарларингизда хунрезлик+, қонуний даъво, зўравонлик ёки бошқа баҳсли нарсаларга тегишли масалаларни ҳал қилиш қийин кечса, ўрнингиздан туриб Худойингиз Яҳова танлаган жойга боринглар+. 9 Леви руҳонийлари ҳамда ўша пайтда ҳакам бўлиб хизмат қилаётган кишининг+ олдига бориб, масалани уларга ҳавола қилинглар ва улар ҳал қилиб беришади+. 10 Улар Яҳова танлаган жойда сизларга чиқариб берган қарорга мувофиқ йўл тутинглар. Барини уларнинг кўрсатмаси бўйича астойдил бажаринглар. 11 Улар сизларга кўрсатган қонун ва чиқарган ҳукмга биноан йўл тутинглар+. Улар чиқарган ҳукмдан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғиб кетманглар+. 12 Борди-ю, киши ўзбилармонлик қилиб, Тангрингиз Яҳовага хизмат қилаётган руҳонийга ёки ҳакамга қулоқ солмаса, у ўлдирилсин+. Ёвузликни Исроил халқи орасидан йўқ қилинглар+. 13 Шунда бутун халқ буни эшитиб қўрқади ва улар бошқа ўзбилармонлик қилишмайди+.
14 Аллоҳингиз Яҳова сизларга бераётган юртга кириб, уни эгаллаб у ерда яшашни бошлагач: “Атрофимиздаги халқлар сингари устимиздан шоҳ тайинлайлик”+,— деб айтсангизлар, 15 унда албатта Тангрингиз Яҳова танлаган кишини шоҳ этиб тайинланглар+. Уни биродарларингиз орасидан танланглар. Биродарингиз бўлмаган бегонани устингиздан шоҳ этиб тайинлаш тақиқланади. 16 Бироқ шоҳ отларини кўпайтирмасин+ ёки отларнинг сонини ошириш учун халқни Мисрга қайта юбормасин+. Боиси Яҳова: “Халқ қайтиб Мисрга бормасин”,— деб айтган. 17 Шунингдек, қалби тўғри йўлдан оғиб кетмаслиги учун у кўп хотин олмасин+. Ўзи учун ҳаддан ортиқ кумушу олтин ҳам тўпламасин+. 18 У шоҳлик тахтига ўтирганида, леви руҳонийларда сақланадиган ушбу Қонундан ўзи учун нусха кўчириб, ўрама битикка ёзсин+.
19 Тангриси Яҳовадан қўрқишга ўрганиши ва Қонунда ёзилган барча сўзлар ва кўрсатмаларга амал қилиши учун, у бу китобни ёнида сақлаб+, умр бўйи уни ўқиб юрсин+. 20 Шунда унинг қалбида биродарларидан устун бўлиш туйғуси пайдо бўлмайди, ушбу амрлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғиб кетмайди ва ўзи ҳам, ўғиллари ҳам Исроил халқи устидан узоқ вақт шоҳлик қилишади.