Матто баён этган хушхабар
18 Шунда Исонинг ёнига шогирдлари келиб, ундан: «Осмон Шоҳлигида ким энг буюк бўлади?» — дея сўрашди+. 2 Исо бир болакайни чақириб, уларнинг орасига турғизди-да, 3 шундай деди: «Ишонаверинг, агар ўзгариб, жажжи болалардай бўлмасангизлар+, Осмон Шоҳлигига асло кира олмайсизлар+. 4 Кимки шу жажжи боладек ўзини паст тутса, у Осмон Шоҳлигида энг буюк бўлади+. 5 Кимки шундай жажжи болаларнинг бирини менинг номимдан қабул қилса, у мени қабул қилган бўлади. 6 Аммо менга ишонган бу кичикларнинг бирини ким имондан қайтарса*, бўйнига катта тегирмон тошини* осиб, денгизнинг чуқур жойида чўктириб юборишлари у учун яхшироқ бўлади+.
7 Одамлар гуноҳ қилишига сабабчи бўлаётган дунёнинг ҳолига вой! Албатта гуноҳ қилишга сабаб бўладиган нарсалар* пайдо бўлиши тайин, аммо кимки бошқаларнинг гуноҳ қилишига сабабчи бўлса, унинг ҳолига вой! 8 Борди-ю, қўл ёки оёғингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса*, уни чопиб ташланг+. Икки қўл ва икки оёқ билан абадий оташга ташлангандан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб ҳаётга эришганингиз афзалроқ+. 9 Шунингдек, агар кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса*, уни ўйиб ташланг. Икки кўзингиз билан оловли жаҳаннамга* ташлангандан кўра, бир кўз билан ҳаётга эришганингиз яхшироқ+. 10 Эҳтиёт бўлинглар, ушбу кичикларнинг бирортасини ҳам камситманглар. Сизларга айтиб қўяй, уларнинг осмондаги фаришталари ҳамиша самовий Отамнинг юзини кўриб туришади+. 11 * ——
12 Нима деб ўйлайсизлар, агар 100 та қўйи бор кишининг битта қўйи йўқолиб қолса+, у 99 тасини тоғда қолдириб, йўқолганини излагани бормайдими?+ 13 Уни топиб олса борми, ишонаверинг, йўқолмаган 99 тасидан кўра, топилган қўйи учун кўпроқ севинади. 14 Худди шундай, самовий Отам* ҳам, ўша кичикларнинг бирортаси йўқолишини истамайди+.
15 Мабодо биродарингиз сизга қарши гуноҳ қилса, у билан яккама-якка гаплашиб, айбини кўрсатинг*+. Агар сизга қулоқ солса, уни қайтариб олган бўласиз*+. 16 Борди-ю, қулоқ солмаса, ўзингиз билан бир ёки икки кишини олиб боринг, чунки ҳар бир масала икки ёки уч гувоҳнинг сўзлари билан тасдиқланиши керак+. 17 Уларга ҳам қулоқ солмаса, жамоатга айтинг. Жамоатга ҳам қулоқ солмаса, у сиз учун имонсиз кишидай*+ ҳамда солиқчи каби бўлсин+.
18 Ишонаверинг, ер юзида нимани қулфласангиз, осмонда қулфланганидай* бўлади. Ер юзида нимани очсангиз, осмонда очилганидай* бўлади. 19 Яна шуни айтиб қўяй: агар орангиздан икки киши бирор муҳим нарсани сўрашга қарор қилса, самовий Отам буни улар учун бажо келтиради+. 20 Қаерда икки ёки уч киши менинг номимдан йиғилса+, мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан».
21 Шунда Бутрус унинг олдига келиб сўради: «Ҳазратим, менга қарши гуноҳ қилган биродаримни неча марта кечиришим керак? Етти мартами?» 22 Исо унга деди: «Сизга етти марта эмас, 77 марта деяпман+.
23 Ана шунинг учун Осмон Шоҳлигини, қулларидан қарзини қайтариб олишни истаган бир шоҳ билан таққослаш мумкин. 24 Қарзини олишни бошлаганда, унинг ёнига 10 000 талант* қарзи бор бир кишини келтиришибди. 25 Қарзини тўлашга ҳеч вақоси бўлмагани учун, шоҳ унинг ўзини, хотин бола-чақасини-ю бор-будини сотиб қарзини қайтаришни буюрибди+. 26 Буни эшитган қул унинг олдида тиз чўкиб: “Озгина сабр қилинг, ҳаммасини қайтариб бераман”,— дея илтимос қила бошлабди. 27 Шоҳнинг унга раҳми келиб, қарзидан кечибди-да, ўзини қўйиб юборибди+. 28 Ўша қул эса у ердан чиқиб, ўзига 100 динор* қарзи бўлган бошқа қулни излаб топиб: “Қарзингни тўла”,— деб уни бўға бошлабди. 29 Шериги эса унинг олдида тиз чўкиб: “Бир оз сабр қилинг, қайтариб бераман”,— дея илтимос қила бошлабди. 30 У эса эшитишни ҳам истамай, борибди-да, қарзини тўламагунча уни қамоққа ташлабди. 31 Бошқа қуллар буни кўриб жуда ранжишибди ва бориб ҳаммасини шоҳга айтиб беришибди. 32 Шунда шоҳ уни чақиртириб, шундай дебди: “Вой ёвуз қул-ей, сен мендан илтимос қилганингда, бутун қарзингдан кечгандим. 33 Мен сенга раҳм-шафқат қилганимдек, сен ҳам шеригингга раҳм-шафқат кўрсатсанг бўлмасмиди?”+ 34 Шоҳ ундан ғазабланиб, бутун қарзини тўламагунича уни қамоқхона соқчилари қўлига топширибди. 35 Сизлар ҳам чин юракдан биродарингизни кечирмасангиз+, самовий Отам ҳам сизлар билан худди шундай муомала қилади»+.