Забур
95 Қани, келинг, қувончдан Яҳовага ҳайқирайлик!
Хурсанд бўлиб ҳайқирайлик ва нажот Қоямизни мақтайлик!+
2 Келинг, шукрона айтиб ҳузурига борайлик+,
Хурсанд бўлиб, Унга мақтовлар куйлайлик!
3 Чунки Яҳова — буюк Худодир,
Бошқа барча худолар устидан улуғ Шоҳдир+.
4 Ернинг чуқур жойлари Унинг қўлидадир,
Тоғ чўққилари ҳам Унга тегишлидир+.
6 Келинг, топиниб, сажда қилайлик,
Яратувчимиз Яҳова олдида тиз чўкайлик+.
Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз+,
Маривадагидек* тошюрак бўлманг+.
9 Ўшанда ота-боболарингиз Мени синаган эди+,
Ишларимни кўрган бўлса-да, Мени синади+.
10 Ўша наслдан 40 йил нафратланиб:
«Бу халқнинг юраги ҳамиша йўлдан адашади,
Улар Менинг йўлларимдан юрмади»,— дедим.
11 Шунда Мен ғазабланиб:
«Улар фароғатимга кирмайди»+,— деб онт ичдим.