Нахимиё
12 Шалтиёл+ ўғли Зарубабел+ ва Ешува+ билан бирга асирликдан қайтиб келган руҳонийлар ҳамда левилар қуйидагилар: Сараё, Еремиё, Эзра, 2 Эмориё, Маллух, Хаттуш, 3 Шаханиё, Рахум, Миромўт, 4 Иддо, Гинатой, Абиё, 5 Миёмин, Мўвадиё, Билдах, 6 Шамаё, Йўхарив, Ёдаё, 7 Саллу, Омоқ, Хилқиё ва Ёдаё. Улар Ешува даврида руҳонийларга ва биродарларига бошчилик қилишар эди.
8 Левилар қуйидагилар: Ешува, Биннуй, Кадмил+, Шаравиё, Яҳудо ва Худога аталган шукрона қўшиқларининг куйланишини бошқарган Маттаниё+ ҳамда унинг ака-укалари. 9 Шунингдек, биродарлари бўлмиш Бобуҳиё билан Унно уларнинг қаршисида қўриқчи бўлиб туришди*. 10 Ешува Йўйиқимнинг, Йўйиқим Элиашабнинг+, Элиашаб Йўхадахнинг+, 11 Йўхадах Йўнатаннинг, Йўнатан Ёддуванинг отаси эди.
12 Йўйиқим даврида руҳоний бўлган хонадонлар бошлари қуйидагилар: Сараё+ хонадонидан Мориё, Еремиё хонадонидан Ханониё, 13 Эзра+ хонадонидан Машуллом, Эмориё хонадонидан Ёҳуханон, 14 Маллухи хонадонидан Йўнатан, Шабаниё хонадонидан Юсуф, 15 Харим+ хонадонидан Адна, Маройўт хонадонидан Халкай, 16 Иддо хонадонидан Закариё, Гинатон хонадонидан Машуллом, 17 Абиё+ хонадонидан Зихри, Минёмин хонадонидан...*, Мўвадиё хонадонидан Пилтай, 18 Билдах+ хонадонидан Шаммува, Шамаё хонадонидан Йўнатан, 19 Йўхарив хонадонидан Маттанай, Ёдаё+ хонадонидан Уззи, 20 Саллой хонадонидан Каллой, Омоқ хонадонидан Ибир, 21 Хилқиё хонадонидан Хашавиё, Ёдаё хонадонидан Натанил.
22 Элиашаб, Йўхадах, Йўханон ва Ёддува+ даврида, яъни Форс шоҳи Доронинг* бошқарувига қадар левилар хонадонлари бошлари ҳамда руҳонийлар рўйхатга олиниб келинди.
23 Элиашаб ўғли Йўханон даврига қадар хонадон бошлари бўлган левиларнинг исмлари солнома китобига қайд этилди. 24 Левиларнинг бошлиқлари Хашавиё, Шаравиё, Кадмил+ ўғли Ешува+ ва уларнинг қаршисида турган ака-укалари эди. Ҳақ Тангрининг одами бўлган Довуднинг кўрсатмаларига кўра, улар Худога ҳамду сано ва шукроналар айтишди+. Қўриқчилар гуруҳлари бирин-кетин туришди. 25 Маттаниё+, Бобуҳиё, Ободиё, Машуллом, Талмўн ва Оққув+ дарвозалар олдидаги омборхоналарни қўриқлайдиган дарвозабон+ эдилар. 26 Улар Ёҳузадахнинг набираси, Ешува+ ўғли Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, котиб* ва руҳоний бўлган Эзра+ даврида хизмат қилишарди.
27 Қуддус деворларини бағишлаш маросими қувонч ила ўтсин деб, шукрона қўшиқлари айтилиши+, зил, лира ҳамда арфалар чалиниши учун, маросим арафасида улар левиларни излаб, яшаган барча жойлардан уларни Қуддусга келтиришди. 28 Қўшиқчиларнинг ўғиллари* яқин жойлашган вилоятдан*, Қуддуснинг теварак-атрофларидан, натуфоликларнинг+ қишлоқларидан, 29 Байт-Гилгалдан+ ва Ғибо+ билан Озмобитнинг+ далаларидан йиғилдилар. Чунки қўшиқчилар Қуддуснинг теварак-атрофларида ўзлари учун қишлоқлар қуришган эди. 30 Руҳонийлар билан левилар ўзларини, халқни+, дарвозаларни+ ва деворни+ поклаш маросимини ўтказишди.
31 Мен Яҳудо бекларини деворнинг устига олиб чиқдим. Ҳамду санолар айтадиган қўшиқчиларнинг иккита катта гуруҳини ва уларнинг орқасидан юриш учун гуруҳларни тайинладим. Уларнинг бир гуруҳи деворнинг устидан ўнг тарафга, Кул дарвозаси+ томонга кетишди. 32 Уларнинг орқасидан Ҳўшайё ва Яҳудо бекларининг ярми, 33 шунингдек, Озариё, Эзра, Машуллом, 34 Яҳудо, Бенямин, Шамаё ва Еремиё ҳам жўнаб кетишди. 35 Уларнинг орқасидан руҳонийларнинг карнай кўтариб олган баъзи ўғиллари эргашди+. Уларнинг орасида Йўнатаннинг ўғли Закариё ҳам бор эди. Йўнатан Шамаёнинг, Шамаё Маттаниёнинг, Маттаниё Михиёнинг, Михиё Заккурнинг, Заккур Осифнинг+ ўғли эди. 36 Шунингдек, ҳақ Тангрининг одами бўлган Довуднинг мусиқа асбобларини+ кўтарган Закариёнинг биродарлари Шамаё, Озариёл, Милалай, Жилалай, Май, Натанил, Яҳудо ва Хонин ҳам бор эди. Уларни котиб Эзра+ бошлаб борди. 37 Улар Булоқ дарвозасидан+ то Довуд шаҳридаги+ Зинапоя+ устидан тўғрига йўл босиб, Довуд қалъасининг девори тепасидан ўтишди ва шарқдаги Сув дарвозасига+ етиб келишди.
38 Ҳамду санолар айтадиган қўшиқчиларнинг бошқа гуруҳи уларга қарама-қарши томондан юрди. Мен ва халқнинг ярми уларнинг ортидан эргашдик. Биз девор устидан юриб, Тандир минораси+ билан Кенг девор+ тепасидан, 39 Эфрайим дарвозасидан+, Эски шаҳар дарвозасидан+, Балиқ дарвозасидан+, Ханонил минорасидан+, Миё минораси билан Қўй дарвозасидан+ ўтиб, Қўриқчи дарвозасининг олдига келиб тўхтадик.
40 Охири ҳамду санолар айтадиган қўшиқчиларнинг икки гуруҳи ҳақ Тангри уйининг қаршисида тўхташди. Мен ҳам, бош назоратчиларнинг ярми ҳам ўша ерда тўхтадик. 41 Карнай чалган руҳонийлар: Элияқим, Масиё, Минёмин, Михиё, Элийўнай, Закариё, Ханониё 42 ҳамда Масиё, Шамаё, Элазар, Уззи, Ёҳуханон, Малкиё, Элам ва Эзер ҳам шу ерда тўхташди. Қўшиқчилар Йизрахиё бошчилиги остида баланд овозда куйлашди.
43 Ўша куни улар кўп қурбонликлар келтириб, қувонишди+. Чунки ҳақ Тангри уларга катта хурсандчилик ато этди. Аёллару болалар ҳам қувонишди+. Қуддусдаги хурсандчилик узоқларгача эшитилиб турди+.
44 Ўша куни эҳсонлар+, биринчи ҳосил+ ва ушрлар*+ сақланадиган омборхоналар+ устидан масъулиятли кишилар тайинланди. Тавротга кўра, бу омборхоналарга шаҳарлардаги далалардан руҳонийлар ва левиларга тегишли+ улушлар йиғиладиган бўлди+. Руҳонийлару левилар маъбадда* хизмат қилаётгани учун, Яҳудо халқи хурсанд бўлганидан шундай қила бошлади. 45 Руҳонийлару левилар Худога хизмат қилиш ва покланиш билан боғлиқ вазифаларини бажаришга тушишди. Қўшиқчилару дарвозабонлар ҳам Довуд ва унинг ўғли Сулаймон берган кўрсатмаларга биноан, вазифаларини бажара бошлашди. 46 Чунки илгари, яъни Довуд билан Осиф даврида, Аллоҳга ҳамду сано ва шукроналар айтадиган қўшиқчилар ҳамда уларга раҳбарлик қиладиганлар бор эди+. 47 Зарубабел+ билан Нахимиё даврида, бутун Исроил халқи қўшиқчиларга+ ва дарвозабонларга+ уларнинг кундалик улушларини берарди. Шунингдек, улар левиларга тегишли улушни ажратиб қўйишарди+, левилар эса олган улушдан Ҳорун ўғилларига тегишли улушни беришарди.