Саҳрода
17 Яҳова Мусога деди: 2 «Исроил ўғиллари билан гаплашиб, уларнинг ҳар бир хонадони* учун биттадан таёқ — ҳар бир хонадон йўлбошчиси+ учун биттадан таёқ — жами 12 та таёқ ол. Ҳар бирининг исмини ўзининг таёғига ёзиб қўй. 3 Ҳоруннинг исмини эса Левининг таёғига ёзиб қўй, сабаби ҳар бир хонадон йўлбошчиси учун битта таёқ олиниши керак. 4 Таёқларни учрашув чодиридаги шоҳидлик сандиғининг+ олдига, Мен сизларга доим зоҳир бўладиган жойга қўй+. 5 Мен кимни танласам+, ўшанинг таёғи куртак чиқаради. Шу йўсин, Мендан ҳамда сизлардан нолиган+ Исроил халқининг нолишига чек қўяман»+.
6 Мусо Исроил ўғиллари билан гаплашгач, уларнинг барча йўлбошчилари ўз таёқларини — ҳар бир хонадон йўлбошчиси ўз таёғини — жами 12 та таёқни Мусога беришди. Ҳоруннинг таёғи уларнинг таёқлари орасида эди. 7 Мусо таёқларни шоҳидлик сандиғи турган учрашув чодирига, Яҳованинг олдига қўйди.
8 Эртаси куни Мусо шоҳидлик сандиғи турган учрашув чодирига кириб қараса, Леви хонадонидан бўлган Ҳоруннинг таёғи кўкариб, куртак чиқарибди ва гуллаб, унда бодомлар пишибди. 9 Шунда Мусо Яҳованинг олдига қўйилган ҳамма таёқларни олиб чиқиб, Исроил ўғилларига берди. Улар таёқларга қараб, ҳар бири ўзиникини олди.
10 Бундан кейин Яҳова Мусога: «Ҳоруннинг таёғини+ шоҳидлик сандиғининг олдига қайтариб қўй. Бу, исёнкорлар+ учун белги сифатида сақлансин+, токи улар Мендан нолиб ҳалок бўлмасин»,— деди. 11 Мусо шу заҳотиёқ Яҳова буюргандай қилди. У айнан айтилгандай қилди.
12 Исроил ўғиллари бўлса Мусога: «Энди биз ўламиз, аниқ ҳалок бўламиз, ҳаммамиз йўқ бўлиб кетамиз! 13 Ким Яҳованинг муқаддас чодирига ҳатто яқинлашса ҳам ўлади!+ Наҳотки биз шундай ўлимга лойиқ бўлсак?!»+ — дейишди.