Шоҳлар учинчи китоб
19 Ахаб+ Изабелга+ Илёснинг барча қилган ишлари ҳамда пайғамбарларнинг ҳаммасини қиличдан ўтказгани+ ҳақида айтиб берди. 2 Шунда Изабел хабарчи орқали Илёсга: «Агар эртага шу пайтда сен ўлдирган пайғамбарларнинг кунини бошингга солмасам, худолар мени қаттиқ жазоласин!» — деди. 3 Илёсни қўрқув босиб, жонини сақлаш учун қочиб кетди+. У Яҳудода+ жойлашган Бэршэвага+ етиб келгач, хизматкорини ўша ерда қолдирди. 4 Ўзи эса саҳрода бир кун йўл юриб, бир бутанинг тагига келиб ўтирди. Илёс ўзига ўлим тилаб: «Бўлди, етар! Эй Яҳова, жонимни ола қол+. Ахир ота-боболаримдан нима ортиқ жойим бор?!» — деб айтди.
5 Сўнг Илёс бутанинг тагида ётиб ухлаб қолди. Бироқ тўсатдан фаришта уни туртиб+: «Тур, овқатланиб ол»+,— деди. 6 Илёс кўзини очиб, бош томонида қизиб турган тошлар устида кулча билан кўзада сув турганини кўрди. У еб-ичиб, яна ётди. 7 Яҳованинг фариштаси иккинчи бор келиб, Илёсни туртди-да: «Тур, овқатланиб ол. Йўқса, узоқ йўл юришга ҳолинг бўлмайди»,— деди. 8 Илёс туриб еб-ичди ва кучга тўлиб, ҳақ Худонинг тоғи Хоревгача 40 кечаю 40 кундуз йўл юрди+.
9 У Хорев тоғидаги бир ғорга кириб+, тунаб қолди. Ўша ерда Яҳова ундан: «Бу ерда нима қиляпсан, Илёс?» — деб сўради. 10 Жавобан у: «Эй, Қўшинлар Сарвари Тангри Яҳова! Мен Сенга ғайрат билан хизмат қилиб келдим+. Исроил халқи бўлса Сенинг аҳдингни+ унутиб, қурбонгоҳларингни бузиб ташлади, пайғамбарларингни эса қиличдан ўтказди+. Ёлғиз мен қочиб қутулдим. Ҳозир улар менинг жонимни олиш пайида юрибди»+,— деди. 11 Аммо унга: «Ташқарига чиқиб, тоғда, Яҳованинг олдида тур»,— дея буюрилди. Яҳова Илёснинг ёнидан ўтиб кетаётганда+, Яҳованинг олдида кучли шамол кўтарилди ва тоғларни ларзага келтириб, қояларни парчалади+. Бироқ Яҳова шамол ичида эмас эди. Шамол тингач, зилзила бўлди+, лекин Яҳова зилзилада ҳам эмас эди. 12 Зилзиладан сўнг олов пайдо бўлди+. Аммо Яҳова олов ичида эмас эди. Оловдан кейин майин, оҳиста овоз келди+. 13 Илёс овозни эшитган заҳоти, юзини камзули билан ёпиб+, ташқарига чиқди-да, ғорнинг оғзида турди. Шунда у: «Бу ерда нима қиляпсан, Илёс?» — деган овозни эшитди. 14 Жавобан у: «Эй, Қўшинлар Сарвари Тангри Яҳова! Мен Сенга ғайрат билан хизмат қилиб келдим. Исроил халқи бўлса Сенинг аҳдингни+ унутиб, қурбонгоҳларингни бузиб ташлади, пайғамбарларингни эса қиличдан ўтказди. Ёлғиз мен қочиб қутулдим. Ҳозир улар менинг жонимни олиш пайида юрибди»+,— деб айтди.
15 Яҳова унга шундай деди: «Дамашқ саҳросига қайтиб бор. У ерга етиб келгач, Хазайилни+ Сурия устидан шоҳ этиб тайинла*. 16 Нимшининг невараси Ёҳуни+ Исроилнинг шоҳи қилиб, Овил-Махладан бўлган Шофот ўғли Элишайни* эса ўрнингга пайғамбар этиб тайинла+. 17 Хазайилнинг қиличидан қочиб қутулган+ кишини Ёҳу ўлдиради+. Ёҳунинг қиличидан қочиб қутулган одамни Элишай ўлдиради+. 18 Исроилда Баалга сажда қилмаган+ ва уни ўпмаган+ 7 000 киши қолди»+.
19 Илёс у ердан йўлга чиқди ва Шофот ўғли Элишайни ерни шудгор қилаётган ҳолда учратди. Унинг олдида 12 жуфт ҳўкиз бор бўлиб, у 12- жуфтнинг орқасида кетаётганди. Илёс Элишайнинг ёнига бориб, камзулини+ унинг устига ташлади. 20 Элишай ҳўкизларини қолдириб, Илёснинг орқасидан етиб олди-да, унга: «Ота-онамни ўпиб, хайрлашиб келишимга ижозат беринг. Кейин орқангиздан бораман»,— деди. Илёс унга: «Майли, бориб кел. Сени ушлаб турганим йўқ»,— деб айтди. 21 Элишай қайтиб келгач, бир жуфт ҳўкизини сўйди-да, омоч-бўйинтуруқларни ёқди ва гўштини пишириб, одамларга тарқатди ва улар ейишди. Сўнгра у бориб, Илёсга эргашди ва унга хизмат қила бошлади+.