Шоҳлар биринчи китоб
8 Шомуил қариб қолгач, ўғилларини Исроилга ҳакам этиб тайинлади. 2 Тўнғич ўғлининг исми Йўэл, иккинчисиники Абиё+ бўлиб, улар Бэршэвада ҳакамлик қилишарди. 3 Аммо ўғиллари унинг йўлларидан юришмади. Улар ҳаром йўл билан фойда кўришга мойил инсонлар бўлиб+, пора олишар+ ва адолатсиз ҳукм чиқаришар эди+.
4 Бир куни Исроилнинг барча оқсоқоллари йиғилиб Шомуилнинг олдига, Рамага келишди. 5 Улар Шомуилга: «Сиз ҳам кексайиб қолдингиз, аммо ўғилларингиз йўлларингиздан юришмаяпти. Шу боис, бошқа халқларда бўлганидек, бизга ҳакамлик қилиши учун устимиздан шоҳ тайинланг»+,— деб айтишди. 6 Аммо уларнинг: «Ҳакамлик қилиши учун бизга шоҳ беринг»,— деган гапи Шомуилга ёқмади ва у Яҳовага ибодат қилди. 7 Яҳова унга қуйидагиларни айтди: «Халқ сенга нимаики айтса, уларга қулоқ сол. Чунки улар сендан эмас, балки ўзларининг шоҳи сифатида Мендан юз ўгиришди+. 8 Мисрдан олиб чиққанимдан бошлаб то шу кунгача улар нима қилган бўлса, худди шундай йўл тутишмоқда: улар Мени унутиб+, бошқа худоларга хизмат қилиб келишмоқда+. Энди сенга ҳам шундай қилишяпти. 9 Майли, уларга қулоқ сол. Лекин оқибати қанақа бўлишидан уларни жиддий огоҳлантир. Устларидан бошқарадиган шоҳ улардан нимани талаб қилишга ҳақли бўлишини уларга айтиб қўй».
10 Шоҳ тайинлашни сўраган халққа Шомуил Яҳованинг ҳамма сўзларини айтиб берди. 11 У шундай деди: «Устларингиздан бошқарадиган шоҳ сизлардан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли бўлади+: у ўғилларингизни+ аравакаш+ ва сувори+ қилади. Айримларини эса ўз араваси олдида югурадиган қилиб қўяди. 12 Бошқаларини мингбоши+ ва элликбоши+ этиб тайинлайди. Баъзиларини ерини шудгор қилишда+, ҳосилини йиғишда+, ўзига уруш қуроллари ва аравалари учун жиҳозлар ясашда ишлатади+. 13 Қизларингизни малҳам* тайёрловчи, ошпаз ва новвой+ қилиб олади. 14 У энг яхши далаларингизни, узумзорларингизни ҳамда зайтунзорларингизни+ олиб, ўз хизматкорларига беради. 15 Буғдойзорлару узумзорларингиздан ушр* олиб, сарой амалдорлари ва уларнинг хизматкорларига беради. 16 Қулу чўриларингизни, энг яхши қорамоллару эшакларингизни олиб ўз ишларини бажаришда улардан фойдаланади+. 17 Қўй-эчкиларингизнинг+ ўнтадан биттасини олади. Ўзларингиз ҳам унинг хизматкорлари бўласизлар. 18 Шундай кун келадики, сизлар ўзингиз учун танлаган шоҳ дастидан нола қиласизлар+, аммо ўшанда Яҳова сизларга жавоб бермайди».
19 Бироқ халқ Шомуилни тинглашни истамай, унга: «Майли, биз розимиз. Шоҳимиз бўлишида қароримиз қатъий. 20 Ўшанда биз ҳам бошқа халқлар каби бўламиз. Шоҳимиз ҳакамлик қилади, бизга етакчи бўлиб, душманларимиз билан жанг қилади»,— деди. 21 Шомуил халқнинг ҳамма гапларини тинглаб бўлгач, уларни Яҳовага айтиб берди. 22 Яҳова Шомуилга: «Халққа қулоқ солиб, устларидан ҳукмронлик қилиши учун шоҳ тайинла»+,— деди. Сўнг Шомуил исроилликларга: «Ҳар бирингиз ўз шаҳрингизга қайтинг»,— деб айтди.