Еремиё
2 Яҳова менга сўзини аён қилиб шундай деди: 2 «Боргин-да Қуддусга эълон қил: “Яҳова демоқда:
Менга унаштирилганингда кўрсатган муҳаббатингни+,
Саҳрода, уруғ экилмаган ерда
Менга қандай эргашганингни яхши эслайман+.
3 Исроил Яҳованинг назарида муқаддас эди+, ўримининг илк ҳосили эди”.
“Унга зиён келтирмоқчи бўлган ҳар қандай кимса айбдор бўларди.
Бундайларнинг бошига кулфат келарди”,— демоқда Яҳова»+.
4 Яҳованинг сўзини тингланг, эй Ёқуб хонадонию
Исроил хонадонининг жамики оилалари.
5 Яҳова шундай демоқда:
«Ота-боболарингиз Мендан қанақа камчилик топдиларки+,
Мендан узоқлашиб кетдилар,
Бефойда бутларга эргашиб+ ўзлари ҳам яроқсиз бўлиб қолдилар?+
6 Улар: “Келинглар, Яҳовани излайлик.
Бизни Миср юртидан олиб чиққан+,
Саҳродан олиб ўтган,
Чўлу биёбонлардан+ ва чуқурлардан,
Қақроқ ердан+ ва тим қоронғиликдан,
Ҳеч бир инсон оёғи етмаган,
Одамлар яшамайдиган ерлардан ўтказган Зотни ахтарайлик”,— демадилар.
7 Мевалари ва неъматларидан баҳраманд бўлишингиз учун,
Кейин сизларни боғ-роғлар юртига олиб келдим+.
Аммо сизлар келиб юртимни булғадингиз.
Мулкимни жирканч жойга айлантирдингиз+.
8 Руҳонийлар: “Яҳовани излайлик”,— деб айтмадилар+.
Қонунни ўргатувчилар Мени билмадилар,
Чўпонлар Менга қарши исён кўтардилар+,
Пайғамбарлар Баал исми билан башорат қилдилар+,
Улар бефойда худолар орқасидан эргашдилар.
9 Яҳова демоқда: “Мен сизлар билан даъволашишни давом эттираман+,
Ўғилларингизнинг ўғиллари билан ҳам даъволашаман”.
10 “Киттим+ оролларига* бориб қаранглар.
Кедарга+ хабарчи юбориб, суриштириб кўринглар.
Бунга ўхшаш нарса содир бўлганмикан?
11 Бирор бир халқ ўз худоларини назарларида худо бўлмаган нарсаларга ҳеч алмашганми?
Аммо Менинг халқим улуғворлигимни яроқсиз нарсага алмашди+.
12 Эй самолар, ҳайрат ила бунга тикилиб қаранг.
Даҳшатдан титранг,— демоқда Яҳова. —
13 Чунки халқим иккита ёмон иш қилди:
Улар Мени, яъни оби ҳаёт манбаини ташлаб кетдилар+.
Ўзлари учун сувни ушлаб туролмайдиган,
Ёриқ сардобалар қазидилар”.
14 “Ахир Исроил хизматкор ёки хонадонда туғилган қулмиди?!
Унда нега у бошқаларга ўлжа бўлди?
Унинг юртини даҳшатли аҳволга солдилар.
Бу ерларда ҳеч ким яшамаслиги учун, унинг шаҳарларига ўт қўйдилар.
16 Нуф*+ билан Тахпанхас+ аҳолиси бошингнинг тепасини ейишган эди.
Нега Фурот дарёсининг сувидан ичиш учун
Оссурияга бормоқчисан?+
19 Ёвузлигинг ўзингни тузатсин,
Бевафолигинг сенга танбеҳ берсин.
Тангринг Яҳовани тарк этиш
Қанчалик ёмон ва аламли эканини билиб, тушуниб ол+.
Мендан қўрқмас экансан”+— демоқда Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова.
20 “Қачонлардир бўйинтуруғингни синдириб+,
Кишанларингни узиб ташлаган эдим.
Сен эса: “Сенга хизмат қилмайман”,— дединг.
21 Сени сара қизил узумдай эккан эдим+; уруғларинг тоза эди.
Қанақасига кўз ўнгимда бузилиб, ёввойи ток новдасига айландинг?”+
22 “Баданингни ишқалаб, яхшилаб чўмилиб олсанг ҳам*,
Айбинг доғ каби кўз ўнгимда бўлади”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
23 Қандай қилиб сен: “Мен ўзимни булғаганим йўқ.
Баалларга эргашганим йўқ”,— деяпсан?
Водийдаги йўлингга қара.
Қилган ишинг ҳақида ўйлаб кўр.
Сен у ёқдан бу ёққа бемақсад югуриб юрган
Чопқир ёш урғочи туяга ўхшайсан.
24 Саҳрода яшашга кўниккан ёввойи эшак
Ҳирси қўзиганда ҳавони искайди.
Куйиккан вақтида ким уни тўхтата олади?
Уни изловчиларнинг ҳеч бири ўзини чарчатишга ҳожат йўқ.
Жуфтлашиш даврида уни топиб олишади.
25 Исроил, ялангоёқ бўлиб қолмагин,
Ташналикдан томоғинг қуриб қолмасин.
Бироқ сен: “Умидингни уз!+
26 Қўлга тушган ўғри шарманда бўлгандай,
Исроил хонадони уятга қолди.
Уларнинг ўзлари, шоҳлари, беклари,
Руҳонийларию пайғамбарлари иснодга қолди+.
27 Улар дарахтга: “Сен менинг отамсан”+,
Тошга: “Сен мени дунёга келтиргансан”,— дейишади.
Менга юз бурмай, орқа ўгиришади+.
Бошларига кулфат тушганда эса:
“Ўрнингдан тур, бизни қутқар!”+ — дейишади.
28 Хўш, ўзинг учун ясаган худоларинг қани?+
Агар қўлидан келса бошингга кулфат тушганда улар ўрнидан туриб сени қутқарсин.
Шаҳарларинг қанча кўп бўлса, эй Яҳудо, худоларинг ҳам шунчалик кўпайиб кетди+.
29 “Нега Мен билан даъволашяпсизлар?
Нима учун ҳаммангиз Менга қарши исён кўтардингиз?”+ — демоқда Яҳова.
30 Ўғилларингизни беҳуда жазолаган эканман+.
Берган тарбиямни улар қабул қилишмади+.
Йиртқич арслон каби
Қиличингиз пайғамбарларингизни ютиб юборди+.
31 Эй насл, Яҳованинг гапига қулоқ сол.
Наҳот Мен Исроил учун саҳродай
Ёки зулмат қоплаган ердай бўлган бўлсам?!
Нега халқим: “Биз истаган еримизга борамиз.
Энди олдингга қайтмаймиз”,— деб айтяпти?+
32 Қиз бола тақинчоқларини унутадими?
Келинчак камарларини* эсдан чиқарадими?
Халқим Мени унутди, орадан сон-саноқсиз кунлар ўтиб кетди+.
33 Эй аёл, ошиқларни топишга нақадар устасан!
Сен ёвузлик йўлидан юришни машқ қилдинг+.
34 Этагингни бегуноҳ камбағал кишиларнинг қонига беладинг+.
Уларнинг қон доғларини жиноят жойида эмас,
Этагингдан топдим+.
35 Сен эса: “Айбсизман.
У мендан ғазабланмай қўйгани аниқ”,— дейсан.
“Гуноҳ қилганим йўқ”,— деганинг учун,
Энди сенга чиқарган ҳукмимни ижро этаман.
36 Нега ўзгариб турган йўлингга енгил қараяпсан?
37 Шу сабабдан шармандаликдан бошингни чангаллаб кетасан+.
Кимга таянган бўлсанг, Яҳова уларни рад этди.
Улар сенга муваффақият олиб келмайди».