Саҳрода
16 Левидан+ туғилган Қоҳот+ ўғли Изхорнинг+ ўғли Кўрах+ ҳамда Рубен+ қабиласидан Элиёбнинг+ ўғиллари Датан билан Абурам ва Палаф ўғли Он бир бўлиб олишди. 2 Улар Исроил халқидан бўлган 250 киши — жамоа йўлбошчилари, жамоатнинг танланган, обрўли кишилари билан биргаликда Мусога қарши чиқишди. 3 Улар биргалашиб Мусо билан Ҳорунга қарши чиқиб+: «Бўлди, етар! Бутун жамоа муқаддас+ ва Яҳова уларнинг орасида+. Нега энди сизлар ўзингизни Яҳованинг жамоатидан устун қўйяпсизлар?!» — дейишди.
4 Буни эшитган Мусо ерга юзтубан тиз чўкди. 5 Кейин у Кўрах билан унинг барча тарафдорларига деди: «Эрталаб Яҳова ким Унга тегишли+ эканини, ким муқаддас бўлиб, Унга яқинлаша олишини+ маълум қилади. У кимни танласа+, ўша Унга яқинлашади. 6 Кўрах, сен ҳам, барча тарафдорларинг+ ҳам бундай қилинглар: оловкуракларингизни олиб+, 7 эртага Яҳованинг олдида ичига олов солинглар-да, устига тутатқи қўйинглар. Яҳова кимни танласа+, ўша муқаддасдир. Ҳаддингиздан ошиб кетдингиз, Леви ўғиллари!+»
8 Кейин Мусо Кўрахга бундай деди: «Эй Леви ўғиллари, илтимос гапимни тингланглар. 9 Исроилнинг Худоси Яҳова сизларни муқаддас чодиридаги хизматни адо этишингиз ва жамоа олдида туриб уларга хизмат қилишингиз учун+, Исроил жамоаси+ орасидан ажратиб олиб, Ўзига яқинлаштиргани сизларга камлик қилдими? 10 У сени ҳамда биродарларинг бўлмиш Леви ўғилларини Ўзига яқинлаштиргани камлик қилгандай, энди руҳонийликка ҳам даъво қиляпсизларми?+ 11 Сен ва сенинг барча тарафдорларинг аслида Яҳовага қарши чиқяпсизлар. Ҳорунга келсак, у ким бўлибдики ундан нолийсизлар?»+
12 Бундан сўнг Мусо Элиёбнинг ўғиллари Датан билан Абурамни+ чақиртиргани одам юборди, аммо улар шундай дейишди: «Бормаймиз! 13 Саҳрода ўлдириш учун бизни сут билан асал оқиб ётган юртдан олиб чиққанинг камлик қилдими?+ Энди эса устимиздан мутлақ ҳукмдор бўлмоқчимисан? 14 Бизни олиб кирмоқчи бўлган, сут билан асал оқиб ётган ўша юртинг+, мерос қилиб бермоқчи бўлган далаю узумзорларинг қани? Ёки ўша одамларнинг* кўзини ўйиб олмоқчимисан? Биз бормаймиз!»
15 Шунда Мусонинг қаттиқ жаҳли чиқиб, Яҳовага: «Уларнинг дон назрини қабул қилма. Мен уларнинг бирорта эшагини ҳам олмаганман, ҳеч бирига зиён ҳам етказмаганман»+,— деб айтди.
16 Сўнг Мусо Кўрахга деди: «Эртага тарафдорларинг билан бирга Яҳованинг олдида ҳозир бўлинглар. Сен ҳам, улар ҳам, Ҳорун ҳам келсин. 17 Ҳар бири ўз оловкурагини олиб, ичига тутатқи солсин-да, Яҳованинг олдига олиб келсин, жами 250 та оловкурак бўлсин. Улар билан бирга сен ҳам, Ҳорун ҳам, ҳар бирингиз ўз оловкурагингизни олиб келинглар». 18 Шундай қилиб, уларнинг ҳар бири оловкурагига чўғ солиб, устига тутатқи қўйди-да, Мусо ва Ҳорун билан бирга учрашув чодирининг кираверишига бориб турди. 19 Кўрах ўз тарафдорларини+ учрашув чодирининг кираверишида уларга қарши тўплаганида, Яҳованинг улуғворлиги бутун жамоага кўринди+.
20 Яҳова Мусо билан Ҳорунга: 21 «Бу тўда орасидан ажралиб чиқинглар ва Мен уларни бир лаҳзада йўқ қилиб юбораман»+,— деди. 22 Лекин улар ерга юзтубан тиз чўкиб: «Эй Худо, барчага ҳаёт бахш этган Аллоҳ+, битта одамнинг гуноҳи учун бутун жамоага ғазабингни сочасанми?»+ — деб айтишди.
23 Яҳова Мусога жавобан деди: 24 «Жамоага: “Кўрах, Датан ва Абурамнинг+ чодирларидан узоқлашинглар”,— деб айт».
25 Шунда Мусо ўрнидан туриб, Исроил оқсоқоллари+ билан бирга Датан билан Абурамнинг олдига борди. 26 Сўнг Мусо бутун жамоага: «Уларнинг гуноҳлари дастидан ўлиб кетмасликларингиз учун, илтимос, бу ёвуз одамларнинг чодирларидан узоқлашинглар ва уларга тегишли ҳеч бир нарсага тегманглар»,— деди. 27 Улар шу заҳотиёқ Кўрах, Датан ва Абурамнинг чодирларидан узоқлашишди. Датан билан Абурам эса ташқарига чиқиб, хотинлари, ўғиллари ва ёш болалари билан бирга чодирларининг кираверишида туришди.
28 Кейин Мусо уларга бундай деди: «Бу барча ишларни ўз ташаббусим билан эмас, Яҳова мени юборгани учун қилаётганимни шу тарзда билиб оласизлар: 29 борди-ю, бу одамлар ҳамма инсонларга ўхшаб вафот этиб, одамзодга берилган жазони олса, мени Яҳова юбормаган бўлади+. 30 Агар Яҳова ғайриоддий бир нарса содир этса ва ер ёрилиб, уларни ҳамда уларга тегишли нарсаларни ютиб юборса ва улар тириклайин гўрга* кириб кетишса, улар Яҳовага ҳурматсизлик кўрсатишганини билиб оласизлар».
31 Мусо гапини тугатиши биланоқ, улар турган ер ёрилиб кетди+. 32 Ер очилиб, уларни, уларнинг хонадон аҳлини, Кўрахга тегишли одамларни+ ва уларнинг бутун мол-мулкини ютиб юборди. 33 Шундай қилиб, улар ва уларга тегишли барча одамлар тириклайин гўрга* кириб кетишди. Улар ер остида қолиб, жамоат орасидан йўқ бўлишди+. 34 Атрофда турган Исроил халқи уларнинг қий-чувини эшитиб: «Бизни ҳам ер ютиб юбормасин!» — дея тумтарақай қочишди. 35 Сўнг Яҳованинг ҳузуридан олов тушиб+, тутатқи тутатган 250 та одамни ютиб юборди+.
36 Кейин Яҳова Мусога деди: 37 «Руҳоний Ҳоруннинг ўғли Элазарга айт, олов тушган жойдаги оловкуракларни+ йиғиштириб олсин, чунки улар муқаддасдир. Шунингдек унга, чўғларни ўша жойдан узоқроққа сочиб юборишни буюр. 38 Гуноҳ қилиб ҳаётидан* маҳрум бўлганларнинг оловкуракларидан, қурбонгоҳнинг устига ёпиладиган тунукалар ясасин+. Уларни Яҳованинг ҳузурига олиб келишгани учун, улар муқаддас бўлиб қолган. Улар Исроил ўғиллари учун огоҳлантирувчи белги бўлиб хизмат қилади»+. 39 Шунда руҳоний Элазар оловда куйиб кетганларнинг мис оловкуракларини йиғиб, қурбонгоҳнинг устига ёпиладиган тунука ясади. 40 Элазар Яҳова Мусо орқали буюргандай қилди. Бу, Ҳоруннинг наслидан бўлак ваколати бўлмаган ҳеч ким* Яҳованинг ҳузурида тутатқи тутатмаслиги+, ҳеч ким Кўрах ва унинг тарафдорлари сингари йўл тутмаслиги кераклигини Исроил халқига эслатиб туради+.
41 Эртаси куниёқ бутун Исроил ўғилларининг жамоаси: «Сен икковинг Яҳованинг халқини ўлдирдиларинг»,— дея Мусо билан Ҳорундан нолиди+. 42 Бутун жамоа Мусо билан Ҳорунга қарши тўпланди. Шу пайт улар учрашув чодири томонга ўгирилиб, уни булут қоплаб олганини ва Яҳованинг улуғворлиги намоён бўлаётганини кўришди+.
43 Мусо билан Ҳорун учрашув чодирининг олдига боришди+ 44 ва Яҳова Мусога: 45 «Бу жамоа орасидан ажралиб чиқинглар ва Мен уларни бир лаҳзада йўқ қилиб юбораман»+,— деди. Шунда улар ерга юзтубан тиз чўкишди+. 46 Мусо эса Ҳорунга: «Оловкурагингизга қурбонгоҳдан+ чўғ солиб, устига тутатқи қўйинг-да, дарҳол жамоанинг олдига бориб уларнинг гуноҳини ювинг+. Чунки Яҳованинг ғазаби қайнаб, ўлат бошланиб кетди!» — деб айтди. 47 Мусо айтгандай, Ҳорун дарҳол оловкурагини олиб, жамоатнинг олдига югуриб кетди. Ўлат бошланиб кетганини кўриб, у оловкурагига тутатқи солди-да, халқнинг гуноҳини юва бошлади. 48 У ўлганлар билан тириклар ўртасида турди ва ниҳоят ўлат тўхтади. 49 Кўрахнинг дастидан ўлганларни ҳисобга олмаганда, ўлатдан 14 700 киши ҳалок бўлди. 50 Ўлат тўхтагач, Ҳорун учрашув чодирининг кираверишида турган Мусонинг олдига қайтди.