Воиз
11 Нонингни сувга оқиз+, чунки кўп кунлар ўтгач уни қайта топасан+. 2 Бор нарсангни етти, ҳатто саккиз киши билан баҳам кўр+, чунки ер юзига қандай фалокат ёғилишини билмайсан.
3 Агар булутлар сувга тўлса, ер юзига ёмғир бўлиб тушади. Дарахт хоҳ жанубга, хоҳ шимолга қуласин, қулаган жойида ётаверади.
4 Шамолга қараган уруғ экмайди, булутларга қараган эса ҳосилни йиғиб олмайди+.
5 Ҳомиладор аёлнинг қорнидаги чақалоқда ҳаёт нафаси* қандай вужудга келишини билмаганингдай+, Аллоҳнинг ишларини ҳам англаб ета олмайсан+.
6 Эрталабдан уруғингни эккин, кечга қадар қўлларингга тиним берма+. Чунки қай бири — униси ёки буниси ўсиб чиқишини билмайсан. Балки иккови ҳам униб чиқар.
7 Ёруғлик лаззатлидир, кўзлар учун қуёш нури ёқимлидир! 8 Агар инсон узоқ умр кўрса, ҳар бир кунидан завқланиб яшасин+. Аммо қора кунлари кўп бўлишини ҳам унутмасин. Бўлажак кунларнинг бари беҳудадир+.
9 Эй йигит, ҳали ёш экансан, ёшлик чоғингда қалбинг шодликка тўлсин! Кўнглинг истаганини қил, кўзларинг боққан ерга бор. Лекин шуни билгинки, Аллоҳ бу барча нарсалар учун сени жавобгарликка тортади+. 10 Сени ташвишга соладиган нарсаларни қалбингдан чиқариб ташла. Танангга зиён етказадиган нарсалардан узоқроқ юр, чунки ёшлик чоғи ўткинчидир!+