Ҳикматлар
2 Ўғлим, агар сўзларимни қабул қилиб,
Амрларимга+ астойдил риоя этсанг,
2 Доноликка қулоқ тутиб+,
Қалбингни ақл-идрокка очсанг+,
3 Агар заковат тилаб+ нола қилсанг,
Ақл-идрок сўраб+ ҳайқирсанг,
4 Уни кумуш излагандай излаб+,
Яширин хазинадай қидирсанг+,
5 Яҳовадан қўрқиш+ нималигини тушуниб,
Худо ҳақида билимга+ эга бўласан.
8 У адолат сўқмоқларини қўриқлайди,
Садоқатли кишиларнинг йўлини ҳимоялайди+.
10 Қалбинг доноликка тўлиб+,
Жонинг билимдан роҳат топганда+,
11 Тафаккур сени қўриқлаб+,
Ақл-идрок сени ҳимоя қилади.
12 У сени ёмон йўлдан,
Ёлғон гапирадиган одамдан+,
13 Тўғри йўлни ташлаб,
Қоронғи йўлни танлаганлардан+ асрайди.
14 Қабиҳ ишлардан шод бўлиб,
Бузуқиликдан қувонч топадиганлардан,
15 Сўқмоқлари эгри,
Юрган йўли ёлғон бўлганлардан ҳимоялайди.
16 У сени бузуқ аёлдан,
Ахлоқсиз аёлнинг тилёғлама сўзларидан асрайди+.
17 Бу аёл ёшлик чоғидаги умр йўлдошини+ ташлаб,
Тангрисининг аҳдини унутган.
18 Унинг уйи ўлим қаърига,
Сўқмоқлари ўликлар ёнига етаклайди+.
19 Унинг ётоғига кирган тирик чиқмайди,
Ҳаёт сўқмоғидан қайта юрмайди+.