Ҳикматлар
3 Ўз аҳмоқлиги туфайли одам йўлдан озади-ю,
Қалбида эса Яҳовадан ғазабланади.
4 Бойлик кўпайса, дўстлар ҳам кўпаяди,
Камбағални эса ҳатто ёлғиз дўсти ҳам ташлаб кетади+.
6 Кўплар сахийнинг илтифоти пайида бўлади,
Совға берувчи билан ҳар ким дўстлашади.
Уларга ёлворса ҳам, ҳеч бири писанд қилмайди.
8 Фаҳм-фаросатга эга бўлган ўз жонини севади+,
Ақл-идрокли муваффақият қозонади+.
9 Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди,
Ҳар нафасда ёлғон сўзлаган ҳалок бўлади+.
10 Аҳмоққа ҳашаматда умр кечириш ярашмаганидай,
Хизматкорга ҳам беклар устидан бошқариш асло ярашмайди+.
12 Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришидайдир+,
Марҳамати эса ўт-ўлан устидаги шудринг кабидир.
14 Уй ва мол-давлат — отадан мерос,
Ақл-идрокли хотин эса Тангри Яҳовадан+.
15 Ялқов қаттиқ уйқуга кетади,
Имиллаган киши оч юради+.
19 Жаҳлдор жазога тортилади.
Уни қутқаришга уринсанг, буни қайта-қайта қиласан+.
21 Одам ўз қалбида кўп режа тузади,
Аммо Яҳованинг айтгани амалга ошади+.
22 Инсоннинг чиройи меҳр-садоқатидир+.
Ёлғончи бўлишдан кўра, камбағал бўлган аълороқ.
24 Ялқов қўлини косага чўзади-ю,
Аммо оғзига олиб келишга эринади+.
25 Мазахчининг адабини бер+, шунда тажрибасиз заковатли бўлади+.
Фаросатлига ўгит бер, у билимини оширади+.
26 Отасига қўпол муомала қилган, онасини ҳайдаган ўғил,
Шармандалигу иснодга қолади+.
27 Ўғлим, таълим-тарбияга қулоқ солмай қўйсанг,
Билим сўқмоғидан узоқлашасан.