Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд саноси.
4 Чақирганимда менга жавоб бер, эй, одил Тангрим+.
Бошимга кулфат тушганда қутулиб қолишимга имкон бер.
Менга илтифот кўрсатиб ибодатимни тингла.
2 Эй инсонлар, қачонгача обрўйимни поймол қиласиз?
Қачонгача бефойда нарсаларни севиб, ёлғонни излайсиз? (Села)
4 Ғазабланганда гуноҳ қилманг+.
Тўшагингизга ётганда, қалбингизни тўкиб солинг-да, сукут сақланг. (Села)
6 Кўплар: «Ким туфайли яхши кунларни кўрамиз?» — деяпти.
Юзингдан таралаётган нурни устимизга соч, эй Яҳова!+
7 Дон ҳосили ва янги шароби мўл бўлганлар қувонади.
Менинг қалбимни эса бундан-да кўпроқ қувончга тўлдирдинг.