Еремиё
31 Яҳова демоқда: «Ўшанда Мен Исроилдаги барча оилаларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлади»+.
2 Яҳова шундай демоқда:
«Исроил ором оладиган масканига кетаётганида,
Қиличдан омон қолган халқ саҳрода Худонинг марҳаматига эга бўлди».
3 Яҳова узоқдан менга зоҳир бўлиб, деди:
«Сенга бўлган севгим абадий.
Шу боис сенга содиқ бўлиб, сени Ўзимга жалб қилдим*+.
4 Сени қайта қураман, сен янгидан барпо этиласан+.
Эй, Исроилнинг бокира қизи, сен яна чилдирмаларингни қўлга оласан,
Шод бўлиб рақсга тушасан+.
5 Самария тоғларида яна узумзорлар барпо этасан+.
Боғбонлар ток экиб, ҳосилидан баҳраманд бўладилар+.
6 Эфрайим тоғларидаги соқчилар бундай деб жар соладиган кун келяпти:
“Қани туринглар, Сионга кўтариламиз, Аллоҳимиз Яҳованинг олдига борамиз”»+.
7 Ахир Яҳова бундай демоқда:
«Ёқуб учун шод бўлиб ҳайқиринг.
Хурсандчиликдан бақиринг, чунки сизлар халқлардан устун бўлдингиз+.
Буни эълон қилинг, Худога мақтовлар айтиб, шундай денг:
“Эй Яҳова, Ўз халқингни, Исроилнинг омон қолганларини қутқар!”+
8 Мен уларни шимолдаги юртдан қайтариб олиб келаман+.
Ернинг олис жойларидан уларни йиғиб оламан+.
Улар орасида кўр ва чўлоқ+,
Ҳомиладору туғаётган аёл — ҳаммаси бирга бўлади.
Улар катта жамоат бўлиб, бу ерга қайтиб келишади+.
9 Улар йиғлаб келишади+.
Уларни бошлаб бораётганимда, марҳамат кўрсатишни сўраб илтижо қилишади.
Уларни оқар сувларга олиб бораман+,
Қоқилиб кетмасликлари учун текис йўлдан бошлаб бораман.
Чунки Мен Исроилнинг Отасиман, Эфрайим эса тўнғичимдир»+.
10 Эй халқлар, Яҳованинг сўзини тингланг,
Олисдаги оролларда буни эълон қилинг+:
«Исроилни тарқатиб юборган Зот уларни қайта йиғиб олади.
Чўпон қўйларини қўриқлагандай уларни қўриқлайди+.
11 Зеро, Яҳова Ёқуб авлодларини озод қилади*+.
Ўзларидан кучлироқ бўлганлар қўлидан уларни қутқаради+.
12 Улар келиб Сион тепалигида қувончдан ҳайқиришади+.
Яҳованинг ҳимматидан,
Дон, янги шароб+ ва мойдан,
Қўй-эчкилару қорамоллар болалаганидан+ юзларидан нур ёғилиб туради.
13 «Қизлар хурсанд бўлиб рақс тушади,
Йигитлару қариялар уларга қўшилади+.
Уларнинг мотамини қувончга айлантираман+.
Уларни юпатаман, қайғу ўрнига уларга шодлик ато этаман+.
14 Руҳонийларга мўл озуқа бераман.
Халқим уларга берадиган неъматларимдан тўяди»+,— демоқда Яҳова.
15 Яҳова шундай демоқда:
«Рамадан+ фарёд ва аччиқ йиғи товуши эшитилмоқда.
Роҳила болалари учун йиғлаб+,
Ўғиллари учун юпанишни ҳеч истамаяпти,
Чунки улар энди йўқ»+.
16 Яҳова шундай демоқда:
«“Бўлди бас, йиғлама, кўз ёш тўкма,
Қилган меҳнатинг учун сени тақдирлайман,— демоқда Яҳова.
— Улар душман юртидан қайтиб келишади”+.
17 “Сенда келажакка умид бор+,— демоқда Яҳова.
— Ўғилларинг ўз ерига қайтиб келади”»+.
18 «Мен Эфрайимнинг инграшини аниқ эшитдим:
“Сен мени тўғри йўлга солдинг ва мен ўзгардим.
Мен бўйинтуруққа ўрганмаган бузоқдай эдим.
Мени орқага қайтар ва мен жон деб қайтиб бораман,
Чунки Сен менинг Худойим Яҳовасан.
Чунки ёшлигимда қилган ишларим дастидан,
Мен шарманда бўлиб, камситилдим”»+.
20 «Эфрайим қадрли ўғлим, суюкли фарзандим эмасми?!+
Унга қарши қанча гапирсам ҳам, у ҳамон ёдимда-ку!
Шунинг учун унга ичим ачиди+.
Унга албатта раҳм қиламан»,— демоқда Яҳова+.
21 «Ўзинг учун йўл белгиларини қўйиб,
Йўл кўрсатувчи тош устунлар ўрнат+.
Юришинг керак бўлган катта йўлга эътибор бер+.
Қайт, эй Исроилнинг бокира қизи! Ўзингга тегишли шаҳарларга қайт.
22 Қачонгача иккиланасан, эй бевафо қиз?
Яҳова ер юзида янги нарса яратди:
Энди аёл эркак ортидан югуради».
23 Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Мен уларнинг асирликда бўлганларини қайта йиғиб олганимда, улар яна Яҳудо юрти ва унинг шаҳарларида: “Эй одиллик маскани+, эй муқаддас тоғ+, Яҳова сенга барака берсин!” — дейдиган бўлишади. 24 Яҳудо ва унинг барча шаҳарларида одамлар яшайди, деҳқонлару чўпонлар бу ерда бирликда истиқомат қилишади+. 25 Мен чарчаганларга тетиклик, ҳолдан тойганларга қувват бераман»+.
26 Шунда уйғониб, кўзларимни очдим. Уйқум ширин эди.
27 «Мана, шундай кунлар келяптики,— демоқда Яҳова,— Мен Исроил билан Яҳудо хонадонидагиларни кўпайтираман. Уларнинг чорвасини ҳам кўпайтираман»+.
28 «Уларни таг-томири билан қўпориш, қулатиш, бузиш, вайрон қилиш ва зиён етказиш учун кузатиб турганимдай+, энди бунёд этиш ва экиш учун ҳам уларни кузатиб тураман»+,— демоқда Яҳова. 29 «Ўша кунларда улар: “Оталар нордон узум ейишган эди, ўғилларининг тишлари қамашди”+,— демайдиган бўлишади. 30 Аксинча, ҳар бир киши ўзининг гуноҳи учун ўлади. Кимки нордон узум еса, ўшанинг тишлари қамашади».
31 «Мана, шундай кунлар келяптики,— демоқда Яҳова,— Мен Исроил ва Яҳудо хонадонлари билан янги аҳд қиламан+. 32 Бу аҳд, Мен уларнинг ота-боболари қўлидан ушлаб Миср юртидан олиб чиққан куни қилган аҳдимга ўхшамайди+. “Гарчи Мен уларнинг чин хўжайини* бўлсам-да, улар Менинг аҳдимни бузишди”+,— демоқда Яҳова».
33 «Ўша кунлардан кейин улар билан қиладиган аҳдим қуйидагича бўлади,— демоқда Яҳова. — Қонунимни уларнинг ичига солиб+, қалбларига ёзиб қўяман+. Мен уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлишади»+.
34 «Энди ҳеч бири ўз яқинига ва ҳеч ким биродарига: “Яҳовани таниб-бил”+,— деб ўргатмайди. Чунки уларнинг бари, кичигидан тортиб каттасигача Мени биладиган бўлади+,— демоқда Яҳова.— Мен уларнинг хатосини кечираман ва гуноҳини асло ёдга олмайман»+.
35 Кундузи нур сочиши учун қуёшни берган,
Кечаси нур сочиши учун ой ва юлдузларга қонунлар ўрнатган,
Денгизни жунбишга келтириб, тўлқинларини шовуллатадиган,
Исми Қўшинлар Сарвари Яҳова+ бўлган
Тангри Яҳова шундай демоқда:
36 «Бу қоидалар ҳеч қачон бузилмайди,— демоқда Яҳова.
— Шундай экан, Исроил авлодлари ҳамиша Менинг олдимда халқ бўлиб қолаверади»+.
37 Яҳова шундай демоқда: «“Юқоридаги осмонни ўлчаб бўлмаганидай, замин пойдеворини текшириб бўлмаганидай, Мен ҳам Исроил авлодларини қилган ҳамма ишлари учун рад этмайман”,— демоқда Яҳова»+.
38 «Мана, шундай кунлар келяптики,— демоқда Яҳова,— шаҳар Ханонил минорасидан+ тортиб Бурчак дарвозасигача+ Яҳова учун қурилади+. 39 Ўлчов ипи+ тўппа-тўғри Горив тепалигигача тортилиб, Гўах томон бурилади. 40 Жасадлар ва кул* водийсининг ҳамма ери, Қидрон водийсидан+ то шарқдаги От дарвозасининг+ бурчагигача чўзилган далалар Яҳова учун муқаддас бўлади+. Бу ҳудуд ҳеч қачон вайрон қилинмайди, харобага ҳам айланмайди».