Шоҳлар учинчи китоб
15 Набат ўғли Ёрубом ҳукмронлигининг+ 18- йили Абуём Яҳудода шоҳ бўлди+. 2 У Қуддусда уч йил ҳукм сурди. Онасининг исми Махо+ бўлиб, Абсаломнинг* набираси эди. 3 Абуём отасининг гуноҳли йўлидан қайтмади. Бобоси Довуддан фарқли равишда, у бутун қалби билан Худоси Яҳовага хизмат қилмади. 4 Аммо Яҳова Довуд учун+ Қуддусда унинг чироғи* ўчмасин дея+, ўрнига ўғлини шоҳ этиб тайинлади ва Қуддусни сақлаб қолди. 5 Зеро, хетий Уриё билан юз берган воқеани ҳисобга олмаганда+, Довуд Тангри Яҳованинг назарида яхши ишлар қилиб, умри давомида Унинг амрларидан четга чиқмади. 6 Рахабом ва Ёрубом ўртасида ҳамиша жанг бўлиб келди+.
7 Абуёмнинг ҳаёти ва барча ишлари ҳақида Яҳудо шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган+. Абуём билан Ёрубом ўртасида ҳам доим жанг бўлиб келди+. 8 Абуём оламдан ўтиб, ота-боболарига қўшилди ва Довуд шаҳрида дафн этилди. Унинг ўрнига эса ўғли Осо+ шоҳ бўлди+.
9 Исроил шоҳи Ёрубом ҳукмронлигининг 20- йили Осо Яҳудо халқи устидан шоҳлик қилишни бошлади. 10 Осо Қуддусда 41 йил ҳукм сурди. Бувисининг исми Махо+ бўлиб, у Абсаломнинг набираси эди. 11 Осо бобоси Довудга ўхшаб, Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилди+. 12 Осо юртдаги ибодатхона баччаларини* қувиб чиқарди+ ҳамда ота-боболари ясаган жирканч бутларни*+ йўқ қилиб юборди. 13 У ҳатто бувиси Махони+ маликалик мавқеидан маҳрум этди. Чунки бувиси муқаддас устунга сажда қилиш мақсадида қабиҳ бут ясаган эди. Осо бу жирканч бутни кесиб ташлади+ ва Қидрон водийсида ёқиб юборди+. 14 Аммо тепаликлар йўқ қилинмади+. Шунга қарамасдан, умри давомида Осо бутун қалби билан Яҳовага хизмат қилди. 15 У ўзининг ва отасининг Худога бағишлаган* кумуш, олтин ва турли буюмларини Яҳованинг уйига олиб келди+.
16 Осо билан Исроил шоҳи Башо+ ўртасида доим жанг бўлиб келди. 17 Исроил шоҳи Башо Яҳудога қарши ҳужум қилиб, Яҳудо шоҳи Осонинг ерига ҳеч ким кириб чиқмаслиги учун Рама шаҳрини+ мустаҳкамлай бошлади+. 18 Шунда Осо Яҳова уйининг ҳамда шоҳ саройининг хазинасидаги кумуш ва олтинни олиб, хизматкорлари қўлига топширди-да, Дамашқ шаҳрида яшовчи Сурия шоҳи Банҳададга юборди+. У Хезиёнинг набираси Тавриммўн ўғли эди. Осо унга: 19 «Иккимиз ўртамизда ҳамда оталаримиз орасида битим тузилган. Мана, мен сизга совға сифатида кумуш ва олтин юборяпман. Исроил шоҳи Башо юртимдан орқага чекиниши учун келиб, у билан тузган битимингизни бекор қилинг»,— деди. 20 Банҳадад шоҳ Осога қулоқ солиб, лашкарбошиларини Исроил шаҳарларига қарши ҳужум қилишга юборди. Улар Ийхон+, Дан+, Овил-Байт-Махо, бутун Кенерет ҳамда Нафтали қабиласига тегишли барча ерларни вайрон қилишди. 21 Башо бу ҳақда хабар топиши билан Рамадаги қурилиш ишларини тўхтатиб, Тирзага+ қайтиб кетди. 22 Шоҳ Осо бутун Яҳудо халқини йиғди. Улар шоҳ Башо Рамани қуриш учун ишлатган тош ва ёғочларни кўтариб келишди. Шоҳ Осо булардан фойдаланиб, Бенямин ҳудудидаги Ғибо+ ҳамда Миспахни+ қайта қурди.
23 Осонинг ҳаёти, эришган ютуқлари, амалга оширган ишлари ва қурган шаҳарлари ҳақида Яҳудо шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган. У кексайганида, оёқ оғриғидан азоб чеккан+. 24 Осо вафот этиб, ота-боболарига қўшилди ва бобоси Довуд шаҳрида дафн этилди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳушафат+ тахтга ўтирди.
25 Ёрубом ўғли Надов+, Яҳудо шоҳи Осо ҳукмронлигининг иккинчи йили Исроил тахтига ўтириб, икки йил шоҳлик қилди. 26 У Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган отасининг йўлидан юриб+, у қилган гуноҳни такрорлади+. 27 Иссахор қабиласидан Охиё ўғли Башо Надовга қарши фитна уюштириб, уни филистимликларга тегишли Гибитонда+ ўлдирди. Бу пайтда, Надов ва бутун Исроил Гибитонни қамал қилишаётган эди. 28 Шундай қилиб, Яҳудо шоҳи Осо ҳукмронлигининг учинчи йили Башо Надовни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. 29 У тахтга ўтириши биланоқ, Ёрубомнинг бутун хонадонини қириб ташлади, бирорта ҳам тирик жон қолдирмади. Шу тариқа, Яҳованинг Ўз хизматкори шилўлик Охиё орқали айтган сўзи бажо бўлди+. 30 Булар Ёрубом ўзини ҳам, Исроил халқини ҳам гуноҳга ботириб, Исроил Тангриси Яҳовани қаттиқ ранжитгани учун содир бўлди. 31 Надовнинг бутун ҳаёти ва барча қилган ишлари ҳақида Исроил шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган. 32 Осо билан Исроил шоҳи Башо ўртасида ҳамиша жанг бўлиб келди+.
33 Яҳудо шоҳи Осо ҳукмронлигининг учинчи йили, Охиё ўғли Башо Тирзада бутун Исроил устидан шоҳ бўлди ва 24 йил ҳукм сурди+. 34 У ҳам Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилди+ ва Исроилни гуноҳга ботирган Ёрубомнинг йўлидан юриб, у қилган гуноҳни такрорлади+.