Титусга
3 Уларга шуларни эслатиб тургин: улар ҳукумату ҳокимиятларга итоат қилиб, бўйсунишсин+ ва ҳар қандай хайрли ишга тайёр бўлишсин. 2 Ҳеч кимни ҳақорат қилишмасин, уришқоқ бўлишмасин, аксинча, мулоҳазали* бўлиб+, барча инсонларга мулойимлик билан муомала қилишсин+. 3 Чунки биз ҳам олдинлари ақлсиз, итоатсиз, йўлдан адашган, турли хоҳиш-истаклару завқ-шавқларнинг қуллари бўлиб, ярамас ва ҳасадчи каби йўл тутиб, жирканч эдик ва бир-биримиздан нафратланардик.
4 Аммо Қутқарувчимиз Аллоҳнинг меҳрибонлиги+ ҳамда инсонпарварлиги кўрсатилди. 5 У бизни қилган адолатли ишларимиз учун эмас+, балки раҳм-шафқатига кўра қутқарди+. Ҳаётга эга бўлишимиз учун У бизни тозалаб*+, муқаддас руҳ орқали янгилади+. 6 Ушбу руҳни У бизнинг устимизга Нажоткоримиз Исо Масиҳ орқали мўл-кўл ёғдирди+. 7 Токи биз Тангрининг иноятига кўра одил деб эълон қилиниб+, абадий ҳаётга бўлган умидга+ яраша меросхўр+ бўлайлик.
8 Бу сўзлар ишончга лойиқдир ва Худога ишонганлар ақлларини хайрли ишлар билан банд қилишлари учун буни таъкидлашингни хоҳлайман. Зеро бу нарсалар инсонлар учун яхши ва фойдалидир.
9 Лекин бемаъни сўроқ-саволлардан, насабномаларни суриштиришдан, баҳс ва Тавротга алоқадор талаш-тортишлардан қоч. Сабаби, улар фойдасиз ва беҳудадир+. 10 Сохта таълимотларни тарқатган одамни+ бир-икки марта огоҳлантиргандан сўнг+ қулоқ солмаса, уни рад эт+. 11 Ўзинг биласанки, бундай киши йўлдан адашиб гуноҳ қилиб юрибди, у ўз-ўзини маҳкум этяпти.
12 Артемасни ёки Тихикни+ сенинг ёнингга юборганимдан кейин Никопол шаҳрига, менинг олдимга келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим. 13 Таврот тафсирчиси бўлган Зинасни ва Аполлосни йўлга отлантираётганингда, уларни кам-кўстсиз жўнатгин+. 14 Хизматда самарасиз бўлмаслик учун+ имондошларимиз яхши ишлар қилишни ўрганиб, зарурий эҳтиёжларини қондиришсин+.
15 Менинг ёнимдагиларнинг ҳаммаси сенга салом йўллашяпти. Бизни севадиган имондошларга мендан салом айтгин.
Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.