Еремиё
10 Эй Исроил хонадони, сизларга қарши айтилган Яҳованинг сўзини тингланг. 2 Яҳова шундай демоқда:
3 Чунки халқларнинг одатлари уйдирма.
Ҳунарманд ўрмондан дарахт кесиб олиб,
Асбоби билан унга ишлов беради+.
4 Уни кумушу олтин билан безашади+.
У йиқилиб тушмаслиги учун болға ва михлардан фойдаланиб, уни маҳкамлаб қўйишади+.
5 Бодринг даласидаги қўриқчи сингари улар гапира олмайди+.
Юра олмагани учун уларни кўтариб юришади+.
Улардан қўрқманглар, ахир улар на зарар етказа олади,
На бирор яхшилик қила олади»+.
6 Эй Яҳова, Сенга ўхшаши йўқ+.
Сен буюксан, исминг ҳам буюк, Ўзинг эса қудратлисан.
7 Эй халқларнинг Шоҳи+, ким Сендан қўрқмайди?! Зеро, Сен бунга лойиқсан.
Ер юзидаги барча шоҳликларнинг жамики донишмандлари орасида
Сенга ўхшаши йўқ+.
8 Уларнинг ҳаммаси онгсиз, аҳмоқ+.
Ёғоч парчасининг насиҳати эса бемаънилик+.
9 Таршишдан+ кумуш лаганлар, Уфаздан олтин олиб келинади,
Ҳунарманд ва заргар улар билан ёғоч парчасини қоплайди.
Одамлар уларга мовий ипдан ва қирмизи жундан тўқилган либос кийдиришади.
Бутларнинг бари моҳир усталарнинг иши.
10 Аммо Яҳова ҳақ Худодир.
У барҳаёт Худо+ ва абадий Подшоҳдир+.
Унинг ғазабидан бутун ер ларзага келади+,
Ҳеч бир халқ Унинг қаҳрига чидай олмайди.
11 * Сен уларга шундай деб айт:
«Осмон ва ерни яратмаган бу худолар
Ер юзидан ва осмон остидан йўқ қилинади»+.
12 У қудрати билан ерни яратган,
Донолиги билан унумдор ерни барқарор қилган+,
Ақл-идроки билан осмонларни ёйган+.
13 Унинг овози эшитилганда,
Самолардаги сувлар саросимага тушиб қолади+.
У ернинг чекка жойларидан булутларни олиб келади+,
14 Ҳар бир киши ақлсиз ва билимсиз одамдай йўл тутяпти.
Ҳар бир заргар ўйма тасвир дастидан шарманда бўлади+.
Унинг қуйма бути ёлғон,
15 Бутлар беҳуда, кулгили нарса+.
Улар ҳукм қилинадиган кун келганида, йўқ бўлиб кетади.
16 Ёқубнинг Худоси* эса бу нарсаларга ўхшамайди.
Чунки У борлиқнинг Яратувчисидир,
Исроил — мулкининг ҳассасидир+.
Унинг исми — Қўшинлар Сарвари Яҳова+.
17 Эй, қамал остида яшовчи аёл,
Тугунингни ердан йиғиштириб ол.
18 Яҳова шундай демоқда:
«Энди Мен юрт аҳолисини ўз еридан улоқтириб ташлайман+.
Шундай қиламанки, улар азоб чекишади».
19 Ярам дастидан ҳолимга вой!+
Жароҳатим бедаво.
Мен шундай дедим: «Ҳа, бу менинг дардим, унга чидашим керак.
20 Чодиримни вайрон қилишди, унинг ҳамма арқонлари узилиб кетди+.
Ўғилларим мени тарк этишди, улар энди йўқ+.
Чодиримни тикиб, унинг матоларини ёядиган ҳеч ким қолмади.
Шу сабабли улар фаросат билан иш қилишмади,
Уларнинг сурувлари ҳар ёққа тарқаб кетди»+.
22 Тингланг, бир хабар келди!
Яҳудо шаҳарларини ташландиқ ҳолга келтириб, чиябўрилар маконига айлантириш учун+,
Шимолдаги юртда кучли шовқин кўтарилди+.
23 Эй Яҳова, аниқ биламан, инсоннинг йўли ўз ихтиёрида эмас,
Одамга ҳатто ўз қадамларини йўналтириш ваколати берилмаган+.
25 Қаҳрингни Сени писанд қилмайдиган халқларга+,
Исмингни тилга олмайдиган қабилаларга соч.
Унинг она юртини яксон қилишди+.