Еремиё
28 Худди ўша йили, Яҳудо шоҳи Зидқиё+ ҳукмронлигининг бошида, тўртинчи йил, бешинчи ойда гивонлик+ Оззур ўғли Ханониё Яҳованинг уйида руҳонийлар ва бутун халқ олдида менга шундай деди: 2 «Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Мен Бобил шоҳининг бўйинтуруғини синдираман+. 3 Икки йил ичида, Бобил шоҳи Навуходоносор бу ердан Бобилга олиб кетган Яҳованинг уйидаги барча анжомларни шу ерга қайтариб олиб келаман”+. 4 “Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим+ ўғли Ёхониёни+ ва Яҳудодан Бобилга сургун қилинганларнинг ҳаммасини+ шу ерга қайтариб олиб келаман, — демоқда Яҳова. — Чунки Бобил шоҳининг бўйинтуруғини синдираман”».
5 Сўнг Еремиё пайғамбар Яҳованинг уйида турган руҳонийлар ва бутун халқ олдида Ханониё пайғамбарга гапирди. 6 Еремиё пайғамбар шундай деди: «Омин! Яҳова шундай қилсин! Яҳова башорат қилган барча сўзларингни амалга ошириб, Яҳованинг уйидаги анжомларни ва сургун қилинганларнинг барини Бобилдан бу ерга қайтариб олиб келсин! 7 Аммо мен сенга ва бутун халққа айтаётган хабарни эшитгин. 8 Қадимда мендан ва сендан аввал ўтган пайғамбарлар кўплаб юртлар ва буюк шоҳликларга уруш, мусибат ва ўлат ҳақида башорат қилишган. 9 Агар бирорта пайғамбар тинчлик ҳақида башорат қилса ва унинг сўзлари амалга ошса, шундагина бу пайғамбарни чиндан ҳам Яҳова юборгани аён бўлади».
10 Шунда Ханониё пайғамбар Еремиё пайғамбарнинг бўйнидаги бўйинтуруқни олди-да, уни синдирди+. 11 Кейин Ханониё бутун халқ олдида: «Яҳова демоқда: “Шунга ўхшаб Мен ҳам икки йил ичида барча халқларнинг бўйнидаги Бобил шоҳи Навуходоносорнинг бўйинтуруғини синдираман”+,— деди». Еремиё пайғамбар эса у ердан кетди.
12 Ханониё пайғамбар Еремиё пайғамбарнинг бўйнидаги бўйинтуруқни синдирганидан кейин, Яҳова Еремиёга қуйидаги сўзини аён қилди: 13 «Бориб Ханониёга айт: “Яҳова шундай демоқда: “Сен ёғоч бўйинтуруқни* синдирдинг+, аммо унинг ўрнини темир бўйинтуруқ эгаллайди”. 14 Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Бобил шоҳи Навуходоносорга хизмат қилишлари учун Мен бу барча халқларнинг бўйнига темир бўйинтуруқ соламан. Улар шоҳга хизмат қилишлари шарт+. Ҳатто даштдаги йиртқич ҳайвонларни ҳам унга бераман”»+.
15 Еремиё пайғамбар Ханониё+ пайғамбарга шундай деди: «Эй Ханониё, тингла! Яҳова сени юборгани йўқ. Сен эса бу халқни ёлғонга ишонтириб қўйдинг+. 16 Шу боис, Яҳова демоқда: “Сени ер юзидан йўқ қиламан. Халқни Яҳовага қарши исён қилишга ундаганинг учун, сен шу йили ўласан”»+.
17 Ўша йилнинг еттинчи ойида Ханониё пайғамбар ўлди.