Шоҳлар иккинчи китоб
7 Шоҳ ўз саройида+ яшаб юрган эди. Яҳова ҳамма тарафдаги душманларидан қутқариб, унга тинчлик берган эди. 2 Шунда шоҳ Натан+ пайғамбарга: «Мен кедр дарахтидан+ қурилган саройда яшаб юрган бир пайтда, ҳақ Тангрининг сандиғи чодирда турибди»+,— деб айтди. 3 Натан шоҳга қуйидагича жавоб берди: «Юрагингизда қандай ниятингиз бўлса, бориб уни амалга оширинг, чунки Яҳова сиз билан»+.
4 Ўша куни кечаси Яҳова Натанга шундай сўзларни айтди: 5 «Бориб хизматкорим Довудга Менинг сўзларимни етказ: “Яҳова бундай деб айтмоқда: “Мен яшайдиган уйни сен қурасанми?+ 6 Ахир Исроил халқини Миср юртидан олиб чиққанимдан буён Мен ҳеч бир уйда яшамай, то шу кунгача чодирма-чодир кўчиб юрибман+. 7 Шунча вақт исроилликлар билан юриб, Мен халқим Исроил устидан чўпон этиб тайинлаган бирорта қабила йўлбошчисига: “Нега Мен учун кедр дарахтидан уй қурмадинг?” — деб айтдимми?” 8 Хизматкорим Довудга бундай деб айт: “Қўшинлар Сарвари Яҳова қуйидагиларни айтмоқда: “Мен сени яйловдан, сурувни боқиб юрган жойдан олиб+, халқим Исроилга бош қилиб қўйдим+. 9 Қаерга бормагин, Мен сен билан бўлиб+, барча душманларингни олдингдан қириб ташлайман+ ва сенинг номингни ер юзидаги буюк инсонлар номи каби буюк қиламан+. 10 Халқим Исроил учун бир жой тайинлаб, уларни ўша ерга жойлаштираман. Улар ўша жойда яшашади ва ҳеч ким уларнинг тинчлигини бузмайди. Ёвуз одамлар энди илгаригидай уларга жабр-зулм қилмайди+. 11 Халқим Исроилга ҳакамларни тайинлаганимдан+ буён уларга жабр-зулм ўтказилмаяпти. Мен сени барча душманларингдан қутқариб, тинчлик бераман+.
Яҳованинг Ўзи айтганидай, Яҳова сенга хонадон* барпо этади+. 12 Умринг охирлаб+, ота-боболарингга қўшилганингдан кейин, Мен зурриётингни*, сенинг ўғлингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкам қилиб ўрнатаман+. 13 Менинг исмимга шараф келтирадиган уйни у қуради+ ва унинг шоҳлик тахтини Мен тоабад мустаҳкам қилиб ўрнатаман+. 14 Мен унинг отаси, у эса Менинг ўғлим бўлади+. Ёмонлик қилса, уни одамларнинг таёғи билан йўлга солиб, одам* ўғилларининг қамчиси билан жазолайман+. 15 Мен Шоулни сенинг олдингдан олиб ташлаб, уни Ўз меҳр-садоқатимдан маҳрум этган эдим+. Зурриётингни эса меҳр-садоқатимдан маҳрум қилмайман. 16 Сенинг хонадонинг ва шоҳлигингга ҳеч қачон хавф тегмайди. Тахтинг тоабад мустаҳкам ўрнатилган бўлади”+».
17 Натан бу сўзларнинг ҳаммасини ва бутун ваҳийни Довудга айтиб берди+.
18 Шоҳ Довуд Яҳованинг олдига келиб тиз чўкди ва шундай деди: «Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова! Мен ва менинг хонадоним ким бўлибдики, менга шунча яхшиликлар қилдинг?+ 19 Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, бунинг устига, хизматкоринг хонадонининг узоқ келажаги ҳақида ҳам гапиряпсан. Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, ахир бу жамики одамлар учун қонундир*. 20 Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, ҳаммасидан хабардорсан+. Хизматкоринг Довуд Сенга яна нима ҳам десин? 21 Бу улуғ ишларнинг барини Сен Ўз сўзингга ҳамда иродангга мувофиқ бажариб, Ўз хизматкорингга аён қилдинг+. 22 Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, шу боис ҳам Сен чинакамига буюк Худосан+. Сенга ўхшаши йўқ+. Гарчи биз кўп бошқа худолар ҳақида эшитган бўлсак-да, лекин Сендан ўзга Тангри йўқ!+ 23 Ер юзидаги қайси халқ Сенинг халқинг Исроилга ўхшайди?+ Эй Аллоҳ, Сен бориб уларни Ўз халқинг қилиб озод этдинг+, улар учун буюк ҳамда маҳобатли ишлар қилиб+, Ўз исмингни улуғладинг+. Ўз халқинг манфаатини кўзлаб, ўзга халқларни ва уларнинг худоларини қувдинг. Бу халқни Сен Ўзинг учун Мисрдан озодликка чиқардинг. 24 Халқинг Исроилни тоабад Ўз халқинг қилдинг+. Эй Яҳова, Сен уларнинг Худоси бўлдинг+.
25 Энди эса, эй, Тангри Яҳова, хизматкоринг ва унинг хонадонига тегишли ваъдангни ҳамиша адо эт, айтганларингни бажар+. 26 Сенинг исминг тоабад юксалсин+. Шунда одамлар: “Қўшинлар Сарвари Яҳова Исроилнинг Худосидир”,— дейишади. Хизматкоринг Довуд хонадони Сенинг олдингда мустаҳкам ўрнатилсин+. 27 Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова, Сен Ўз хизматкорингга: “Мен сен учун хонадон бунёд этаман”+,— деб аён қилдинг. Шу боис, хизматкоринг сенга бу сўзларни айтиб ибодат қилишга журъат этди. 28 Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, Сен ҳақ Тангрисан, Сенинг сўзларинг ҳақиқатдир+ ва бу яхши нарсаларни хизматкорингга ваъда қилдинг. 29 Агар Сенга маъқул бўлса, хизматкоринг хонадони Сенинг олдингда абадий туриши учун+, унинг хонадонига барака бер. Ахир Сен, эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, ваъда бердинг ва Сенинг бараканг туфайли хизматкоринг хонадони абадий барака топади»+.