Солномалар иккинчи китоб
32 Ҳизқиё садоқат ила бу ишларни амалга оширганидан кейин+, Оссурия шоҳи Синахериб* Яҳудога бостириб келди ва мустаҳкам шаҳарларни қуршовга олди. Бу шаҳарларнинг деворларини бузиб кириб, забт этмоқчи эди+.
2 Ҳизқиё Синахериб келганини ва Қуддусга қарши жанг қилмоқчи эканини кўрганда, 3 беклари ҳамда жангчилари билан маслаҳатлашиб, шаҳар ташқарисидаги булоқлар оқимини тўхтатиб қўйишга қарор қилди+ ва улар Ҳизқиёга ёрдам қўлини чўзишди. 4 Кўп одамлар йиғилиб: «Оссурия шоҳлари келганда сув топа олишмасин»,— деб, ўша юрт бўйлаб оқадиган барча булоқларни ҳамда ирмоқни тўхтатиб қўйишди.
5 Қолаверса, у жасорат ила деворнинг бузилган жойини тузатиб, устида миноралар қурди, ташқари томондан эса бошқа деворни кўтарди. Довуд шаҳридаги Миллони*+ таъмирлади ва беҳисоб қурол-аслаҳаю қалқонлар ясади. 6 Сўнгра халқ устидан саркардалар тайинлаб, уларни шаҳар дарвозаси ёнидаги майдонда тўплади-да, далда бериб, шундай деди: 7 «Жасоратли ва маҳкам бўлинглар. Оссурия шоҳидан ҳамда у билан бўлган оломондан қўрқманглар+, даҳшатга тушманглар. Чунки у билан бўлганлардан кўра, биз билан бўлганлар кўпроқдир+. 8 У инсон кучига таяняпти, биз эса Тангримиз Яҳовага таянамиз! У бизга мадад беради, биз учун жанг қилади»+. Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг сўзлари халқни руҳлантирди+.
9 Бундан сўнг бутун лашкари билан Лахиш+ ёнида турган Оссурия шоҳи Синахериб, Қуддусга, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга ва барча яҳудоликлар олдига одамларини юбориб+, деди:
10 «Оссурия шоҳи Синахериб шундай деяпти: “Қуддус қуршовга олинган бир вақтда сизлар нимангизга ишониб ўтирибсизлар?+ 11 Ҳизқиё: “Худойимиз Яҳова бизни Оссурия шоҳининг қўлидан қутқаради”+,— деб сизларни алдаяпти. Шоҳингиз дастидан очлигу ташналикдан ўлиб кетасизлар. 12 Ахир Ҳизқиё Худойингизнинг тепаликларию қурбонгоҳларини+ бузиб ташлаб+, Яҳудо ва Қуддус аҳолисига: “Сизлар битта қурбонгоҳ олдида таъзим қилиб, унинг устида қурбонликни куйдириб тутатишингиз керак”,— демаганмиди?+ 13 Мен ва ота-боболарим бошқа халқларни қай кўйга солганимизни наҳотки билмасангиз?!+ Ўша халқларнинг худолари уларни ва юртларини менинг қўлимдан қутқара олдими?!+ 14 Ота-боболарим қириб ташлаган халқларнинг худолари ичида қайси бири ўз халқини қўлимдан қутқара олди? Сизларнинг Худойингиз ҳам сизларни қутқара олмайди!+ 15 Ҳизқиёнинг сўзларига алданиб қолманглар!+ Унга ишонманглар, чунки ҳеч бир халқ ёки шоҳликнинг худоси ўз халқини менинг ва ота-боболарим қўлидан халос эта олмаган. Сизларнинг Худойингиз ким бўлибдики, менинг қўлимдан қутқара олса?!”+»
16 Синахерибнинг одамлари ҳақ Тангри Яҳовага ва Унинг хизматкори Ҳизқиёга қарши яна кўп гапларни айтишди. 17 У ҳатто Исроил Худоси Яҳовани ҳақоратлайдиган+ хатлар ёзиб+, Унга қарши: «Ўз халқларини менинг қўлимдан халос эта олмаган худолар каби+ Ҳизқиёнинг Худоси ҳам халқини қўлимдан қутқара олмайди»,— деди. 18 Улар девор устида турган Қуддус аҳолисига яҳудий тилида бақираверишди. Улар шаҳарни қўлга киритиш ниятида уларни қўрқитиб, ваҳимага солишди+. 19 Инсон қўллари маҳсули бўлмиш бошқа халқларнинг худоларига қарши нима дейишган бўлса, Қуддуснинг Худосига ҳам шу сўзларни айтишди. 20 Аммо шоҳ Ҳизқиё билан Омиз ўғли Ишаё+ пайғамбар тинмай ибодат қилишди ва самодаги Тангридан ёрдам сўраб ёлворишди+.
21 Шунда Яҳова Ўз фариштасини юбориб, Оссурия шоҳининг қароргоҳидаги қудратли жангчиларни, етакчилару бошлиқларни қириб ташлади+. Синахериб эса шарманда бўлиб ўз юртига қайтиб кетди. Кейинроқ у худосининг ибодатхонасига кирганда, ўз ўғиллари уни қилич билан чопиб ташлашди+. 22 Шундай қилиб, Яҳова Ҳизқиёни ва Қуддус аҳолисини Оссурия шоҳи Синахерибнинг ҳамда бошқаларнинг қўлидан халос этди ва уларга ҳар томондан тинчлик берди. 23 Кўпчилик Қуддусга Яҳовага атаб ҳадялар олиб келди, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга ҳам сара нарсалар келтирди+. Бундан сўнг, Ҳизқиё барча халқлар назарида катта ҳурмат қозонди.
24 Ўша вақтда Ҳизқиё касал бўлиб, ўлим тўшагида ётиб қолди. У Яҳовага ибодат қилди+ ва У Ҳизқиёнинг ибодатини эшитиб, бир белги берди+. 25 Лекин Ҳизқиё мағрурланиб кетиб, унга қилинган яхшиликнинг қадрига етмади. Шу боис, ўзини, Яҳудо ва Қуддусни Тангрининг қаҳр-ғазабига дучор қилди. 26 Бироқ Ҳизқиё мағрурликни енгди+. У ҳам, Қуддус аҳолиси ҳам бўйин эгишди. Шу сабабли, Яҳова Ҳизқиё даврида уларга Ўз қаҳр-ғазабини сочмади+.
27 Ҳизқиё беҳисоб бойликка ва шон-шарафга эга бўлди+. У кумуш, олтин, қимматбаҳо тошлар, бальзам мойи, қалқонлар ҳамда барча бебаҳо буюмлар учун ўзига омборлар қурди+. 28 Шунингдек, дон маҳсулотлари, янги шароб ва мой сақланадиган омборхоналар, шу билан бирга чорва учун қўралар, қўй-эчкилари учун молхоналар қурди. 29 Аллоҳ Ҳизқиёга ниҳоятда кўп мол-мулк берди. У ўзи учун шаҳарлар қуриб, чорвасини, қўй-эчкиларию қорамолини кўпайтирди. 30 У Гихўн+ сувларининг юқори қисмидан тўхтатиб қўйиб+, ғарб томонга Довуд шаҳрига+ йўналтирди. Ҳизқиё қандай ишга киришмасин, муваффақият қозонди. 31 Бироқ Бобил беклари ундан юртда кўрсатилган белги+ борасида сўраш учун ўз вакилларини юборишганда+, Аллоҳ Ҳизқиёни текшириб кўриш+ ва қалбидаги борини билиш+ ниятида уни ёлғиз қолдирди.
32 Ҳизқиёнинг ҳаёти, меҳр-садоқат ила амалга оширган ишлари+ Омиз ўғли Ишаё пайғамбарнинг ваҳийсида+, Яҳудо ва Исроил шоҳлари ҳақидаги китобда ёзилган+. 33 Ҳизқиё вафот этиб, ота-боболарига қўшилди. Уни Довуд ўғиллари дафн этиладиган жойга олиб борадиган тепаликда дафн этишди+. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси уни ҳурмат билан дафн этди. Ўрнига ўғли Манаше шоҳ бўлди.