Аюб
7 Ердаги ўткинчи инсоннинг ҳаёти қийинчиликларга тўла,
Кунлари ёлланма ишчининг кунларидай эмасми?+
2 У сояни қўмсаган қулга,
Иш ҳақини кутган ёлланма ишчига ўхшайди+.
3 Худди шундай менга ҳам мазмунсиз ойлар,
Ҳасратга тўла тунлар насиб этди+.
4 Ётаётганимда: “Қачон турар эканман?”+ — деб ўйлайман,
Аммо тун чўзилиб, тонг ёришгунча безовталаниб чиқаман.
7 Эй Тангрим, умрим шамолдай эканини+,
Кўзларим бахтни бошқа кўрмаслигини ёдга ол.
8 Мени кўриб турган кўзлар, энди мени қайта кўрмайди,
Кўзларинг мени излайди-ю, лекин мен йўқ бўлиб кетган бўламан+.
10 У уйига қайтиб келмайди,
Ўзи яшаган жойидаги одамлар ҳам уни унутиб юборади+.
11 Шундай экан, оғзимга эрк бераман,
Изтироб чекканимдан гапираман,
Жоним азобда қолганидан шикоят қиламан!+
12 Нега устимдан қўриқчи қўйдинг?
Ахир мен денгизманми ёки денгиз махлуқиманми?!
13 “Тўшагим менга тасалли берсин,
Ётоғим азобларимни енгиллатсин”,— десам,
14 Тушлар билан мени қўрқитиб,
Ваҳийлар билан даҳшатга солдинг.
15 Шу боис, нафасим қисилиб ўлишни,
Бу танада яшагандан кўра ўлимни афзал кўрдим+.
16 Ҳаётимдан нафратланаман+, умрим давом этишини истамайман.
Мени тарк эт, чунки кунларим бир нафас кабидир+.
17 Ўткинчи одам ким бўлибдики, у ҳақда ғамхўрлик қилиб,
Унга Ўз эътиборингни қаратасан?+
18 Нега ҳар тонг уни текшириб,
Ҳар лаҳзада уни синайсан?+
19 Нега мендан кўз узмайсан,
Мени бир дам ёлғиз қолдириб, сўлагимни ютишга ҳам имкон бермайсан?+
20 Агар гуноҳ қилган бўлсам, Сенга қандай зарар келтирдим, эй, одамзоднинг Кузатувчиси?+
Нега мени нишонга олдинг?
Сенга оғирлигим тушаётганмиди?
21 Нега айбларимни кечириб,
Хатоларимни афв этмаяпсан?
Ҳадемай мен тупроққа қайтаман+,
Шунда мени қидирасан, аммо мен йўқ бўлиб кетган бўламан».