Римликларга
16 Кенхреядаги+ жамоатда хизмат кўрсатаётган синглимиз* Фивани сизларга таништирай*. 2 Уни Ҳазратимиз йўлида бўлган муқаддас кишиларга муносиб тарзда қабул қилиб, қандай эҳтиёжи бўлса ёрдам беришингизни сўрайман+. Чунки у кўпларга, хусусан, менга ҳам ҳомийлик қилган.
3 Исо Масиҳ йўлидаги ҳамкорларим Приска* ва Акилага+ мендан салом. 4 Улар менинг жонимни сақлаб қолиш учун ўзларини хавф остига қўйишган+. Уларга биргина мен эмас, балки бошқа халқлардан ташкил топган жамоатларнинг ҳаммаси миннатдорчилик билдиряпти. 5 Уларнинг уйида йиғилиб турадиган жамоатга салом+. Осиё вилоятида* биринчи бўлиб Масиҳнинг издоши бўлган азиз биродарим Эпенетга ҳам салом. 6 Сизлар учун кўп меҳнат қилган Марямга салом. 7 Мен билан бирга маҳбус бўлган қариндошларим+ Андроник ва Юнийга салом. Улар ҳаворийлар орасида яхши ном орттиришган ва мендан ҳам олдинроқ Масиҳнинг издошлари бўлишган.
8 Ҳазратимиз йўлида бўлган севикли биродарим Амплиатга салом. 9 Масиҳ йўлидаги ҳамкорим Урбанга ҳамда қадрдон дўстим Стахисга салом. 10 Масиҳга содиқ Апеллесга салом. Аристовулнинг уйдагиларига ҳам салом. 11 Қариндошим Ҳиродионга салом. Наркис хонадонидан Ҳазратимизнинг издоши бўлганларга ҳам салом. 12 Ҳазратимиз йўлида кўп меҳнат қилган Трифена билан Трифосага салом. Суюкли Персисга ҳам салом. Бу аёл Ҳазратимиз хизматида зўр бериб ишлаган. 13 Ҳазратимизнинг танланган хизматкори Руфусга ва мен учун ўз онамдек бўлиб қолган унинг онасига салом. 14 Асинкрит, Флегон, Ҳермес, Патровас, Ҳармас ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом. 15 Филалогус билан Юлияга, Нирей билан унинг синглисига*, Олимпас ва улар билан бирга бўлган жамики муқаддас кишиларга салом. 16 Бир-бирингизни биродарлик севгиси ила ўпиб қарши олинглар. Масиҳнинг ҳамма жамоатларидан сизларга салом.
17 Энди биродарлар, сизларга насиҳатим шу: олган таълимотингизга хилоф равишда орангизда бўлинишларга ва кимнингдир қоқинишига сабаб бўлаётган кишиларга кўз-қулоқ бўлиб туринглар. Яхшиси, бундайлардан узоқроқ юринглар+. 18 Чунки улар Ҳазратимиз Исо Масиҳга эмас, балки ўз нафсларига* қуллик қиладилар. Улар ширин сўзлар ва хушомадгўйлик билан соддадил одамларни йўлдан урадилар. 19 Сизларнинг итоаткорлигингиз барчага маълум бўлди. Бундан мен бағоят хурсандман. Бироқ шуни истайманки, доно бўлиб яхшиликка интилинглар, ёмонликдан эса холи бўлинглар+. 20 Ўз навбатида, тинчлик берувчи Худо яқинда сизларга Шайтонни эзиб ташлаш ҳуқуқини беради+. Ҳазрати Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин.
21 Ҳамкорим Тимўтийдан ҳамда қариндошларим+ Лукис, Ясон ва Сосипатрдан сизларга салом.
22 Ушбу мактубни ёзаётган мен — Тертий, Ҳазратимиз йўлида бўлган сизларга салом йўллаяпман.
23 Менга ва бутун жамоатга меҳмондўстлик кўрсатган Гайдан+ сизларга салом. Шаҳар хазинабони Эраст ва унинг укаси* Квартдан ҳам сизларга салом. 24 * ——
25 Қадим замонлардан бери яширин бўлиб келган муқаддас сирнинг очилишига мувофиқ+, мен эълон қилган хушхабар ва Исо Масиҳ ҳақидаги ваъз орқали Аллоҳ сизларни мустаҳкамлашга қодир. 26 Энди эса, барҳаёт Худонинг амрига биноан, Муқаддас Ёзувлардаги башоратлар туфайли бу сир барча халқларга маълум бўлди. Токи улар имон орқали Аллоҳга итоат этишсин. 27 Доноликка эга бўлган ягона Аллоҳга+ Исо Масиҳ орқали абадулабад шон-шарафлар бўлсин. Омин.