Забур
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
(107–150- санолар)
2 Яҳова қутқарган* кишилар,
Душман қўлидан озод этилганлар Унга шукрона айтсин+.
3 Шарқу ғарбдан,
Шимолу жанубдан+,
Юртлардан йиғиб олинганлар Унга шукрона келтирсин+.
4 Улар саҳрода, чўлу биёбонда кезиб юрди,
Бошпана бўладиган шаҳарга йўл тополмай сарсон бўлди.
5 Улар очлигу ташналикда юрди,
Силласи қуриб, заифлашиб қолди.
8 Меҳр-садоқати учун халқ Яҳовага раҳматлар айтсин!+
Инсон ўғиллари ҳаққи қилган ажойиб ишлари учун Унга шукрлар айтсин!+
9 Чунки У чанқаган жоннинг чанқоғини қондирди,
Оч қолганни нозу неъматлар билан тўйдирди+.
10 Айримлар қуюқ зулматда яшарди,
Кишанбанд этилиб, изтиробга маҳкум эди.
11 Боиси, улар Худонинг сўзларига қарши исён кўтариб,
Тангри Таолонинг ўгитларини назар-писанд қилмас эди+.
12 У қийинчиликлар орқали уларнинг қалбини бўйсундирди+.
Улар қоқилганда, ёрдам берадиган ҳеч ким топилмади.
13 Оғир кунларда Яҳовадан ёрдам сўраб ёлворганда,
У азоб-уқубатдан уларни қутқарди.
14 Қуюқ зулматдан олиб чиқди,
Уларнинг кишанларини синдириб ташлади+.
15 Меҳр-садоқати учун халқ Яҳовага раҳматлар айтсин!+
Инсон ўғиллари ҳаққи қилган ажойиб ишлари учун Унга шукрлар айтсин!
16 Зеро, У мис эшикларни синдириб ташлади,
Темирли сурма зулфинларни бузиб ташлади+.
18 Уларнинг овқатга иштаҳаси йўқолди,
Ўлим дарвозалари томон яқинлашиб қолди.
19 Улар оғир кунларда Яҳовадан ёрдам сўраб ёлворарди,
У азоб-уқубатдан уларни қутқарарди.
20 У амр бериб, уларни даволарди+,
Тушган чуқурларидан чиқариб оларди.
21 Меҳр-садоқати учун халқ Яҳовага раҳматлар айтсин!
Инсон ўғиллари ҳаққи қилган ажойиб ишлари учун Унга шукрлар айтсин!
22 Унга шукрона қурбонликларини келтириб+,
Қувонч ҳайқириқлари ила Унинг ишларини эълон этсин.
23 Денгизга кемаларда чиқадиганлар,
Бепоён сувлар бўйлаб савдо-сотиқ қиладиганлар+,
24 Яҳованинг ишларини,
Денгиздаги ажойиботларини кўрди+.
25 Улар Унинг буйруғи билан бўрон турганини+,
Денгиз тўлқинлари кўтарилганини кўрди.
26 Денгизчилар осмонгача кўтарилиб,
Денгиз тубига тушади.
Фалокат олдида жасоратидан асар ҳам қолмайди.
28 Оғир кунларда улар Яҳовага ёлворади+,
У азоб-уқубатдан уларни қутқаради.
29 Бўронни тинчлантиради,
Денгиз тўлқинлари тиниб қолади+.
30 Буни кўриб денгизчилар қувонади,
Кўзлаган бандаргоҳига Худо уларни бошлаб боради.
31 Меҳр-садоқати учун халқ Яҳовага раҳматлар айтсин!
Инсон ўғиллари ҳаққи қилган ажойиб ишлари учун Унга шукрлар айтсин!+
32 Халқ йиғинида Уни улуғласин+,
Оқсоқоллар кенгашида Унга шарафлар келтирсин.
33 У дарёларни саҳрога,
Булоқ сувлари оққан ерларни қақраган ерларга айлантиради+.
34 У ерда яшовчиларнинг ёвузлиги дастидан
Унумдор ерларни шўр ерларга айлантиради+.
35 Чўлни эса қамиш ўсган кўлга,
Қақраган ерни булоқлар оқадиган масканга айлантиради+.
38 Тангрининг баракаси ила улар ғоят кўпайиб кетади,
Чорваси камайишига У йўл қўймайди+.
39 Аммо жабр-зулм, фалокату қайғу-алам дастидан
Улар яна камайиб, камситилади.
40 Худо асилзодаларга нафратини сочади,
Сўқмоқсиз даштларда уларни саргардон қилади+.
41 Камбағалларни эса зулмдан ҳимоялаб+,
Уларнинг оиласини қўй-эчкилар сурувидай кўпайтиради.