Забур
97 Яҳова Шоҳ бўлди!+
Ер хурсанд бўлсин+.
Ороллар шодлансин+.
4 Чақмоқлари дунёни ёритади,
Ер буни кўриб титраб кетади+.
5 Бутун ер юзининг Рабби олдида,
Яҳова қаршисида тоғлар мумдай эриб кетади+.
6 Самолар Унинг адолатини эълон қилади,
Барча халқлар Унинг улуғворлигини кўради+.
7 Ўйма бутларга сиғинадиганлар шарманда бўлсин+,
Беҳуда худолари билан мақтанадиганлар уятга қолсин+.
Эй худолар, барчангиз Унга сажда қилинг!+
9 Эй Яҳова, бутун ернинг Худойи Таолоси Сенсан,
Бошқа барча худолардан ғоят устунсан+.
10 Эй, Яҳовани севадиганлар, ёмонликдан нафратланинг+.
11 Одил инсон учун нур порлади+,
Дили тўғриларга шодлик ёйилди.
12 Эй одиллар, Яҳова севинчингиз бўлсин,
Унинг муқаддас исмига тасаннолар айтинг!