Забур
Зиёрат қўшиғи.
126 Яҳова сургун қилинганларни Сионга қайта йиққанда+,
Биз туш кўряпмиз деб ўйладик.
2 Ўшанда юзимиздан кулги,
Тилимиздан қувонч ҳайқириқлари аримади+.
Халқлар ўзаро шундай деди:
«Яҳова улар учун буюк ишлар қилди»+.
3 Яҳова биз учун буюк ишлар қилганидан+
Биз беҳад бахтиёрмиз.
4 Ёмғир сувлари Нагавдаги сойларни* тўлдирганидай,
Эй Яҳова, сургунда бўлганларимизни ортга қайтар.
5 Кўз ёшлар билан уруғ экканлар
Қувонч билан ҳосил йиғади.