Ҳикматлар
16 Одам қалбида режа тузади,
Тўғри жавоб эса Яҳовадандир+.
4 Яҳова барча нарсани ниятини бажо келтирмоқ учун қилади,
Хатто ёвузларнинг ҳам кулфат кунигача бор бўлишига йўл қўяди+.
5 Кеккайган ҳар кимса Яҳова учун жирканчдир+,
Амин бўлгинки, бундайлар жазосиз қолмайди.
7 Инсоннинг тутган йўлидан Яҳова мамнун бўлса,
Уни ҳатто душманлари билан ҳам яраштиради+.
9 Инсон ўз кўнглида юрар йўлини режа қилади,
Аммо унинг қадамларини Яҳова йўналтиради+.
11 Тўғри тарози паллалари Яҳовадандир,
Тўрвадаги тарози тошлари ҳам Ундандир+.
13 Тўғри сўз шоҳларни хушнуд этади,
Улар ростгўйларни яхши кўради+.
15 Шоҳ юзидаги нур ҳаётдир,
Унинг марҳамати ёмғирли баҳор булутидайдир+.
16 Доноликка эга бўлиш олтиндан,
Фаҳм-фаросатга эришиш соф кумушдан яхшироқдир!+
17 Тўғрининг йўли ёмонликдан олисдир.
Ўз йўлини қўриқлаган жонини* асрайди+.
18 Мағрурлик — ҳалокатга,
Такаббурлик — қулашга олиб келади+.
19 Беозорлар орасида камтарин бўлиш+,
Манманлар билан ўлжани баҳам кўришдан яхшироқ.
20 Ақл билан ишга ёндашган муваффақият қозонади,
Яҳовага таянган бахт-саодатга эришади.
22 Фаҳм-фаросат ўз эгасининг ҳаёт булоғидир,
Аҳмоқлар эса аҳмоқлиги туфайли жазоланади.
23 Доно қалб соҳиби заковат ила сўзлайди+,
У бошқаларни ишонтира олади.
24 Ёқимли сўзлар асал кабидир,
Жонга роҳат, суякларга шифодир+.
25 Шундай йўл борки, у одамга тўғри бўлиб кўринади,
Аммо охири ўлимга олиб боради+.
26 Меҳнаткаш ўз жони учун заҳмат чекади,
Чунки очлик уни бунга ундайди+.
29 Ёвуз кимса яқинини йўлдан уради,
Уни нотўғри йўлга бошлайди.
30 У фитна уюштириб, кўз қисади,
Айёрона кулиб ёвузлигини амалга оширади.