Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Гиттит*. Довуд саноси.
8 Эй, Раббимиз Яҳова, ер юзи бўйлаб исминг нақадар маҳобатлидир!
2 Сенга қарши чиққанлар,
Душманлару қасоскорлар овозини ўчириш учун,
Болалару чақалоқларнинг оғзи билан кучингни намоён этдинг+.
3 Мен осмонга, қўлларинг* маҳсулига,
Сен яратган ой ва юлдузларга қараганимда+:
4 «Ўткинчи инсон недирки, уни ёдга оласан?
Инсон ўғли недирки, унга ғамхўрлик қиласан?»+ — деб ўйланиб қоламан.
6 Қўлларинг маҳсули устидан ҳокимликни унга бердинг+,
Барча нарсани унинг оёғи остига қўйдинг:
7 Қўй-эчкилару қорамолни ҳам,
Ёввойи ҳайвонларни ҳам+,
8 Самодаги қушлару денгиздаги балиқларни ҳам,
Денгизларда сузиб юрувчи ҳар қандай жонзотни ҳам.
9 Эй, Раббимиз Яҳова, ер юзи бўйлаб исминг нақадар маҳобатлидир!