Шоҳлар биринчи китоб
18 Довуд Шоул билан гаплашиб бўлгач, Йўнатан+ билан Довуд яқин дўст бўлиб қолдилар. Йўнатан уни ўз жонидай яхши кўриб қолди+. 2 Ўша куни Шоул Довудни ёнида олиб қолди. Унга отасининг уйига кетишга ижозат бермади+. 3 Йўнатан Довудни ўз жонидай яхши кўриб қолгани+ учун, иккови дўст бўлишга аҳд қилди+. 4 Йўнатан эгнидаги камзулини ечиб, қиличи, камони, камари ҳамда бошқа кийимлари билан бирга Довудга берди. 5 Довуд жангларга бора бошлади. Шоул уни қаерга юбормасин, у муваффақият қозонарди*+. Шунда Шоул уни жангчилар+ устидан бошлиқ этиб тайинлади. Бу, Шоулнинг хизматкорларига ва бутун халққа маъқул келди.
6 Довуд одамлари билан филистимликларни мағлуб қилиб қайтаётганида, Исроилнинг барча шаҳарларидан аёллар қўшиқ айтганча+, рақсга тушиб чиқишарди. Улар шодликдан чилдирмаю уч торли асбобларни чалганча, шоҳ Шоулни қарши олишарди+. 7 Ғалабани нишонлаётган аёллар шундай деб куйлашарди:
«Шоул минглаб душманларни ўлдирди,
Довуд эса ўн минглаб душманларни ўлдирди»+.
8 Шоулга бу қўшиқ ёқмади, у қаттиқ ғазабланиб+, ўзича шундай деб ўйлади: «Довудга ўлдирилган душманларнинг ўн мингларчаси учун, менга эса атиги мингларчаси учун мақтов айтишди. Унга берилмаган битта шоҳлик қолибди, холос!»+ 9 Ўша кундан бошлаб, Шоул Довудга шубҳа билан қарайдиган бўлди.
10 Эртаси куни, Довуд одатдагидай арфа чалиб ўтирганда+, Худодан бўлган ёмон руҳ* Шоулни қамраб олди+ ва у уйнинг ичида ўзини ғалати* тута бошлади. Унинг қўлида найза бор эди+. 11 У ўзича: «Довудни деворга қадаб қўяман»,— деди-да, найзани унга отди+. Аммо Довуд икки марта чап бериб қутулди. 12 Шоул Довуддан қўрқиб қолди. Чунки Яҳова Довуд билан бирга бўлиб+, Шоулни эса тарк этган эди+. 13 Шунда Шоул Довудни ўзидан нари қилиш учун, уни мингбоши этиб тайинлади. Довуд жангларда қўшинга бошчилик қиларди+. 14 Довуд нимаики қилмасин, муваффақиятга эришиб борарди+ ва Яҳова у билан эди+. 15 Шоул Довуднинг жудаям муваффақиятли эканини кўриб, ундан қўрқадиган бўлди. 16 Аммо бутун Исроил билан Яҳудо халқи уни яхши кўрарди, чунки Довуд жангларда уларга бошчилик қиларди.
17 Вақт ўтиб, Шоул Довудга: «Мана, тўнғич қизим Мерав+. Уни сенга хотинликка бераман+. Лекин сен менга жасорат ила хизмат қилишда давом этиб, Яҳованинг урушларида жанг қил»+,— деди. Шоул ичида: «У менинг қўлимдан эмас, филистимликлар қўлидан ўлсин»+,— деб ўйлади. 18 Довуд бунга жавобан Шоулга: «Мен ва қариндошларим ҳамда отамнинг оиласи Исроилда ким бўлибдики, шоҳга куёв бўлсам?!»+ — деди. 19 Бироқ қизи Меравни Довудга берадиган пайт келганда, у махлалик Одриёлга+ хотинликка бериб юборилгани маълум бўлди.
20 Шоулнинг қизи Михал+ Довудни севиб қолган эди. Бу хабарни эшитиб, Шоул хурсанд бўлди. 21 Шунда у: «Қизимни Довудга узатиш орқали уни тузоққа тушираман. Ўшанда Довуд филистимликларнинг қўлидан ўлади»+,— деб ўйлади. Кейин Шоул Довудга иккинчи марта: «Энди менга куёв бўл*»,— деб айтди. 22 Шоул хизматкорларига: «Довуд билан холи гаплашиб, унга: “Шоҳ сендан мамнун, барча хизматкорлар ҳам сени яхши кўришади. Фурсатни бой бермасдан шоҳга куёв бўлиб ол”,— деб айтинглар»,— деб буюрди. 23 Шоулнинг хизматкорлари Довудга бу гапларни айтишди. Довуд уларга: «Шоҳга куёв бўлиш осон деб ўйлайсизларми?! Ахир мен камбағал, оддий бир одамман-ку!»+ — деди. 24 Хизматкорлар Довуднинг гапларини Шоулга етказишди.
25 Бунга Шоул: «Довудга: “Шоҳ сендан қалин+ талаб қилмаяпти. Сен шоҳнинг душманларидан қасос олиш учун 100 та филистимликнинг суннат терисини+ олиб келсанг бас”,— деб айтинглар»,— деди. Аслида Шоул, Довуд филистимликлар қўлидан ўлишини режалаштирган эди. 26 Унинг хизматкорлари Довудга бу гапларни айтиб беришди. Шоҳга куёв бўлиш фикри Довудга ёқиб қолди+. Белгиланган вақтдан илгари, 27 Довуд одамлари билан бориб, 200 та филистимликни ўлдирди. У шоҳга куёв бўлиш мақсадида, 200 та суннат терисини шоҳга олиб борди. Шундай қилиб, Шоул қизи Михални унга хотинликка берди+. 28 Яҳова Довуд билан эканини+ ва қизи Михал уни севишини+ Шоул тушуниб етди. 29 Шоул Довуддан баттар қўрқа бошлади. У умрининг охиригача Довудга душман бўлиб қолди+.
30 Филистимлик беклар жанг қилгани чиқишарди. Кўпинча улар жангга чиққанда, Шоулнинг барча хизматкорларига қараганда, Довуд кўпроқ муваффақият қозонарди+. Шундай қилиб, унинг обрўйи ошиб бораверди+.