Воиз
4 Кейин мен диққатимни қуёш остида содир бўлаётган жабр-зулмга қаратдим. Жабрдийдаларнинг кўз ёшларини, уларни юпатадиган ҳеч ким йўқлигини кўрдим+. Ҳокимият зулм ўтказувчилар қўлида бўлгани боис, уларни юпатадиган кимса топилмади. 2 Шунда мен тириклардан кўра ўлганларни бахтлироқ ҳисобладим+. 3 Аммо ҳали дунёга келмаган+ ва қуёш остида содир этилаётган ёмон ишларни кўрмаган одам улардан кўра бахтлироқдир+.
4 Одамлар заҳмат чекиб, маҳорат ила иш юритаётганини кўрдим. Лекин уларнинг саъй-ҳаракатлари тагида рақобат ётарди+. Бу ҳам беҳуда, шамол орқасидан қувишдайдир.
5 Аҳмоқ қўл қовуштириб ўтиради ва очдан ўлади+.
6 Икки ҳовуч заҳмат ва шамол ортидан қувишдан кўра, бир ҳовуч ором яхшироқдир+.
7 Мен диққатимни қуёш остидаги яна бир беҳуда нарсага қаратдим. 8 Мен на ўғли, на биродари, на биронта шериги бўлган ёлғиз бир кишини кўрдим. У тинмай меҳнат қилар, аммо кўзлари бойликка асло тўймас эди+. У ўзига: «Ким учун оғир меҳнат қилиб, ўзимни яхши нарсалардан маҳрум этяпман?»+ — деди. Бу ҳам беҳуда ва арзимас бир ишдир+.
9 Ёлғиз бўлгандан кўра икки киши бўлган яхшироқ+, чунки биргалашиб қилган меҳнатлари кўпроқ фойда келтиради*. 10 Улардан бири йиқилса, шериги туришга ёрдамлашади. Аммо йиқилганда турғизадиган шериги йўқ одамнинг ҳоли нима кечади?
11 Бундан ташқари, иккови бирга ётса, исинади. Аммо ёлғиз ётган одам қандай исина олади? 12 Киши бир ўзи бўлса, уни мағлуб этиш осон, икки киши эса ҳужумга қарши тура олади. Учта ипдан эшилган арқон осонликча узилмайди.
13 Кекса, лекин маслаҳатга қулоқ солмайдиган нодон шоҳдан+ кўра, камбағал доно йигит яхшироқдир+. 14 Гарчи у* ўша салтанатда фақир бўлиб туғилган бўлса-да+, зиндондан чиқиб шоҳ бўлади+. 15 Мен қуёш остида юрганларнинг барчаси, шунингдек, шоҳнинг ўрнига тахтга ўтирган йигит билан нима бўлиши ҳақида ўйлаб қолдим. 16 Ҳозир уни қўллаб-қувватлайдиганлар беҳисоб бўлса ҳам, улардан кейин келадиганлар ундан норози бўлишади+. Бу ҳам беҳуда ва шамол ортидан қувишдайдир.