Ҳаворийларнинг фаолияти
3 Бир куни Бутрус билан Юҳанно ибодат маҳали — кундузи соат учларда* маъбадга боришаётганда, 2 одамлар туғма чўлоқ кишини кўтариб кетишаётган эди. Бу одамни маъбадга кираётганлардан садақа сўрасин дея, ҳар куни маъбаднинг Гўзал деган дарвозаси ёнида қолдириб кетишарди. 3 У Бутрус билан Юҳаннонинг маъбадга кирмоқчи бўлиб турганини кўриб, улардан садақа сўрай бошлади. 4 Лекин Бутрус ва Юҳанно унга кўз тикиб: «Бизларга қаранг»,— дейишди. 5 У киши бирор нарса олиш ниятида уларга тикилиб қаради. 6 Шунда Бутрус: «Менда кумуш ҳам, олтин ҳам йўқ. Аммо ўзимда борини сизга бераман: носиралик Исо Масиҳ номидан сизга айтаман, ўрнингиздан туриб юринг!»+ — деди-да, 7 унинг ўнг қўлидан ушлаб турғизди+. Шу заҳотиёқ у кишининг тиззаларию тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди+. 8 У дик этиб турди-да+, юра бошлади ва Худони мадҳ этиб, ирғиб-сакраб юрганча, улар билан бирга маъбадга кирди. 9 Бутун халойиқ унинг Аллоҳга ҳамду сано айтиб юрганини кўрди. 10 Улар бу одам маъбаднинг Гўзал дарвозаси ёнида садақа сўраб ўтирган ўша киши эканини таниб+, у билан юз берган воқеадан ғоят ажабланишди.
11 Бу киши Бутрус билан Юҳаннодан айрилмай юргани учун, бутун халқ ҳайрон қолиб уларнинг ёнига югуриб келди. У ер Сулаймон равоқи+ деб номланарди. 12 Буни кўриб, Бутрус халойиққа шундай деди: «Исроилликлар, нега ҳайрон бўляпсизлар? Гўё биз бу кишини ўз кучимиз билан ёки художўйлигимиз* туфайли оёққа турғизганимиздек, нимага бизга тикилиб турибсизлар? 13 Ота-боболаримизнинг Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Тангриси+ Ўз Хизматкори Исони юксалтирди+. Сизлар бўлса уни ўлимга топшириб+, Пилат уни озод қилмоқчи бўлганида, унинг олдида Исодан воз кечдингизлар. 14 Ҳа, сизлар муқаддас ва одил инсондан юз ўгириб, қотилга раҳм кўрсатишни сўрадингизлар+. 15 Ҳаётга етакловчи Раҳбарни+ эса ўлдирдингизлар. Аммо Аллоҳ уни тирилтирди ва биз бунга гувоҳмиз+. 16 Натижада сизлар кўриб ва таниб турган бу киши унинг исми орқали, яъни унинг исмига бўлган ишончимиз туфайли кучга кирди. Исо орқали эга бўлган имонимиз бу одамни барчангизнинг кўз ўнгингизда соппа-соғ қилиб қўйди. 17 Лекин биродарлар, бошлиқларингиз сингари+ сизлар ҳам билмасдан+ шундай йўл тутганингиздан хабардорман. 18 Бироқ шу тариқа, Тангри Масиҳнинг азоб чекиши ҳақида барча пайғамбарлари орқали аввалдан айтганларини амалга оширди+.
19 Шундай экан, гуноҳларингиз ювилиши учун+ тавба қилиб+, Худога қайтинглар+. Токи Яҳованинг* Ўзи тетиклик бахш этадиган вақтни келтирсин. 20 Шунингдек, У сизлар учун тайинланган Исо Масиҳни юборсин. 21 Масиҳ эса Аллоҳ қадимги муқаддас пайғамбарлари орқали барча айтганларини ўз ўрнига қўядиган вақтгача осмонда бўлади. 22 Мусо пайғамбар шундай деган: “Худойингиз Яҳова* ўз биродарларингиз орасидан менга ўхшаган пайғамбарни келтириб чиқаради+. Унинг барча айтганларига қулоқ солинглар+. 23 Бу пайғамбарга қулоқ солмаган ҳар бир кишини эса Худо йўқ қилади”+. 24 Хуллас, Шомуилдан бошлаб, ундан кейинги барча пайғамбарлар ўша кунлар тўғрисида очиқчасига гапиришган+. 25 Сизлар пайғамбарларнинг ўғиллари, Аллоҳ ота-боболарингиз билан қилган аҳднинг меросхўрларисиз+. Тангри Иброҳим пайғамбар билан аҳд қилиб: “Сенинг зурриётинг* орқали ер юзидаги барча халқлар барака топади”+,— деган эди. 26 Худо фойдангизни кўзлаб, ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариш учун Ўз Хизматкорини тайинлаб, уни аввало сизларга юборди»+.