Эзра
1 Форс шоҳи Кир*+ бошқарувининг биринчи йили, Яҳованинг Еремиё орқали айтган сўзлари+ амалга ошиши учун, Яҳова Форс шоҳи Кирнинг юрагида истак уйғотди*. Кир бутун шоҳлиги бўйлаб оғзаки ва ёзма равишда қуйидагиларни эълон қилишни буюрди+:
2 «Форс шоҳи Кир шундай дейди: “Самовий Тангри Яҳова ердаги барча шоҳликларни менга берди+ ва Яҳудо юртидаги Қуддусда Унга атаб бир уй қуришни менга топширди+. 3 Орангиздан ким Унга хизмат қиладиган халққа тегишли бўлса, Тангриси унга ёр бўлсин. Бундай киши Яҳудо юртидаги Қуддусга бориб, Исроилнинг Худоси Яҳованинг — ҳақ Тангрининг Қуддусда бўлган* уйини қайта қурсин. 4 Мусофир бўлиб яшаётганлар+ қаерда истиқомат қилишидан қатъи назар, ватанига қайтаётган яқинларига ёрдам сифатида кумуш, олтин ва мол-мулкларидан беришсин. Шунингдек, ҳақ Тангрининг Қуддусдаги уйи учун ихтиёрий назрлар қилишсин”»+.
5 Шунда Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг хонадонлари бошлари, руҳонийлари ва левилар, ҳақ Тангри қалбини жунбишга келтирган ҳар бир киши Яҳованинг Қуддусдаги уйини қайта қургани боришга тайёргарлик кўра бошлади. 6 Атрофдагиларнинг ҳаммаси кўнгилли назрлардан ташқари, уларга кумуш, олтин, мол-мулклари ва қимматбаҳо нарсаларидан бериб, қўллаб-қувватлашди.
7 Шоҳ Кир, Навуходоносор* Қуддусдаги Яҳованинг уйидан олиб кетиб, ўз худосининг уйига қўйган анжомларни ҳам олиб чиқди+. 8 Форс шоҳи Кир уларни хазиначи Митрадот назорати остида олиб чиқаришни буюрди. Митрадот уларни санаб, Яҳудо йўлбошчиси Шашбаззарга*+ топширди.
9 Уларнинг рўйхати қуйидагичадир: 30 та олтин сават, 1 000 та кумуш сават, 29 та бошқа идиш, 10 30 та олтин косача, 410 та кумуш косача, 1 000 та бошқа анжом. 11 Олтин ва кумуш анжомлар ҳаммаси бўлиб 5 400 та эди. Шашбаззар Бобилда сургунда бўлганларни+ Қуддусга қайтариб олиб бораётганда, бу нарсаларнинг ҳаммасини олиб кетди.