Хабаққуқ
1 Хабаққуқ* пайғамбарнинг ваҳий орқали олган хабари:
2 Эй Яҳова, мени эшитишинг учун қачонгача ёрдам сўраб фарёд қиламан?+
Зўравонликдан қутқаришинг учун қачонгача ёрдам сўрайман?+
3 Нега ёмонликни кўришимга йўл қўйяпсан?
Нега жабр-зулмга чидаб турибсан?
Нима учун вайронагарчилигу зўравонлик содир бўляпти?
Нега жанжал ва низо кўпайиб кетди?
4 Оқибатда қонун ўз кучини йўқотди,
Адолат ҳеч ўрнатилмаяпти.
Ёвузлар одил кишилар устидан бошқаряпти.
Шу боис адолат бузиб кўрсатиляпти+.
5 «Халқларга қараб, эътибор беринг!
Ҳайратдан тикилиб қаранг, лол қолинг.
Сизларнинг даврингизда шундай воқеа юз берадики,
Бу ҳақда биров сизга айтиб берса, ишонмас эдингиз+.
Улар ўзига тегишли бўлмаган уйларни босиб олиш учун,
Ер юзининг бепоён ҳудудларини айланиб чиқади+.
7 Бу халқ қўрқинчли ва даҳшатли.
Улар ўз қонуни ва ҳукмронлигини ўрнатади+.
8 Уларнинг отлари қоплондан тез.
Улар тунда изғиб юрадиган бўрилардан ҳам ваҳшийроқ+.
Уларнинг жанг отлари шиддат билан чопади.
Отлари узоқлардан келади.
Улар ўзини пастга отган бургут каби ўлжасига ташланади+.
9 Уларнинг ҳаммаси зўравонлик қилиш учун келади+.
Биргаликда олға қадам ташлаганда, улар саҳродан келадиган кучли шамолга ўхшайди+.
Қум йиққандай, улар асирларни йиғиб кетади.
10 Улар шоҳларни масхара қилади,
Амалдорларни кулгига чиқаради+,
Ҳар қандай истеҳкомни мазах қилади+.
Улар тупроқ уйиб, ўша жойни қўлга киритади.
11 Кейин эса улар елдай ҳаракат қилиб, ўтиб кетади.
Худосининг шарофати+ билан қудратли бўлганига ишонгани учун*,
Улар айбдор бўлиб қолади+».
12 Эй Яҳова, Сен азалдан мавжуд эмасмисан?!+
Эй, менинг Муқаддас Тангрим, Сен ўлмассан*+.
Эй Яҳова, Сен уларни ҳукмни ижро этиш учун тайинлагансан.
Нега энди хиёнатга сабр қиляпсан?!+
Ёвузлар ўзидан одилроқ инсонни ютиб юбораётганига нега индамаяпсан?!+
14 Нега одамни денгиздаги балиққа,
Йўлбошчиси бўлмаган судралиб юрувчи жонзотларга ўхшатиб қўйдинг?
15 Уларнинг барчасини душман* қармоққа илинтиради.
Уларни ўз тўри билан овлайди,
Ёйма тўрига йиғади.
Шу сабабли у роса севинади+.
16 Шунинг учун у тўрига атаб қурбонликлар келтиради,
Ёйма тўрига қурбонлик сўяди.
Ахир уларнинг шарофати билан улуши мўл,
Ейдиган таоми сарадир.
17 У тўрини шундай тўлдириб бўшатаверадими*?!
Раҳм қилмай халқларни ўлдираверадими?!+