Забур
2 У энгашиб менга қулоқ тутади+,
То тирик эканман мен Уни чақираман.
Ғам-ғуссага ботиб қолдим+.
4 Шунда мен: «Эй Яҳова, жонимни қутқар»,— дея,
Яҳованинг исмини айтиб чақирдим+.
6 Яҳова тажрибасизларни қўриқлайди+.
Хор-зор бўлганимда, У мени қутқарди.
7 Энди жоним* ором топади,
Зеро, Яҳова менга яхшилик қилди.
8 Сен жонимни ўлимдан асраб қолдинг,
Мени овутдинг, қоқилиб кетишимга йўл қўймадинг+.
9 Мен ёруғ дунёда*, Яҳованинг кўз олдида юраман.
10 Қаттиқ азоб чекканимга қарамай,
Имоним борлиги учун гапирдим+.
11 Ваҳимага тушиб:
«Одамларнинг бари ёлғончи»+,— дедим.
12 Яҳованинг менга қилган яхшиликларини
Қандай қайтараман?
13 Мен нажот косасини оламан,
Яҳованинг исмини айтиб чақираман.
16 Эй Яҳова, Сенга ёлвораман,
Чунки Сенинг хизматкорингман.
Мен чўрингнинг ўғли, Сенинг хизматкорингман.
Сен мени кишанлардан озод этдинг+.
17 Сенга шукрона қурбонлигини келтираман+,
Мен Яҳованинг исмини айтиб чақираман.