Забур
Қўшиқ. Кўрах ўғиллари саноси+. Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Махалат* услубида навбатма-навбат куйлаш учун. Зераҳий Хаманнинг маскили*+.
88 Эй Яҳова, менинг нажоткор Тангрим+,
Кун бўйи Сенга ёлвораман,
Кечаси ҳам ҳузурингда илтижо қиламан+.
4 Мен бир оёғи гўрда турганлар қаторидаман+,
Тинка-мадорим қолмади+.
5 Ўликлар орасида қолдирилган одамдай,
Қабрда ётган мурдадайман.
Сен бошқа эсга олмайдиган,
Ёрдамингдан бебаҳра бўлган инсон кабиман.
6 Сен мени чуқур ўрага,
Қоронғи жойга, тубсиз чоҳга туширдинг.
7 Қаҳринг устимдан зилдай босиб турибди+,
Ҳалокатли тўлқинларинг домида қолдим. (Села)
8 Танишларимни мендан узоқлаштирдинг+,
Мени уларга жирканч қилиб қўйдинг.
Мен қопқонга тушиб, чиқа олмай қолдим.
9 Қайғу-алам чекканимдан кўзларим хиралашди+,
Кун бўйи Сенга ёлвораман, эй Яҳова+.
Қўлларимни кўтариб ибодат қиламан.
10 Ўликларга мўъжиза кўрсатган бўлармидинг?
Марҳумлар туриб Сенга ҳамду сано айта олармиди?+ (Села)
12 Мўъжизаларинг зулматда,
Адолатинг унутилганлар диёрида маълум бўлармиди?+
14 Эй Яҳова, наҳотки мендан воз кечган бўлсанг?+
Нега мендан юзингни яширяпсан?+
15 Ёшлигимдан жабр-зулм чекиб,
Ўлим ёқасида юраман+.
Сен йўл қўйган даҳшатли нарсалар дастидан ҳолдан тойдим.
16 Оташин ғазабингга дучор бўлдим+,
Ваҳималаринг мени барбод қилди.
17 Улар кун бўйи мени сув каби қуршаб туради,
Ҳар томондан* менга ҳужум қилади.
18 Ёру дўстларимдан мени айирдинг+,
Зулмат ҳамроҳимга айланди.