Воиз
12 Ёшлик чоғингда Улуғ Парвардигорингни ёдда тут!+ Қайғули кунлар келмасидан+, «ҳаётнинг қизиғи йўқ» дейдиган йиллар келмай туриб, 2 қуёш, ой ва юлдузлар нури сўнмасидан+, булутлар яна жала олиб* келмасидан аввал Уни ёдда тут! 3 Ўша кун келганда уй қўриқчилари қалтирай бошлайди, кучли кишилар букчайиб қолади, сони камайганидан аёллар янчимай қўяди, деразадан қараган хонимлар қоронғиликни кўради+. 4 Ўшанда кўчага чиқадиган эшиклар ёпилади, тегирмон товуши эшитилмай қолади, одам қуш сайрашидан уйғониб кетади, қўшиқчи қизлар овози базўр эшитилади+. 5 Баландликлар қўрқитади, кўча ваҳимага солади. Бодом гуллайди+, чигиртка оёғини зўрға судрайди, кавар* мевалари ёрилади, чунки инсон доимий масканига йўл олади+, азадорлар кўча бўйлаб кетади+. 6 Кумуш арқон узилмасидан, олтин коса синмасидан, булоқ бошидаги кўза дарз кетмасидан, қудуқнинг чиғири синмасидан аввал Уни ёдда тут! 7 Шунда тупроқ ўз олинган ерига қайтади+, ҳаёт нафаси* эса уни тортиқ этган Аллоҳга қайтади+.
8 «Беҳуда, беҳуда! — демоқда воиз+. — Ҳаммаси беҳуда!»+
9 Воиз доноликка эга бўлибгина қолмай, олган билимларини халққа ўргатди+. У мулоҳаза юритиб, астойдил изланди, натижада кўп ҳикматлар+ тўплади. 10 Воиз ёқимли сўзларни+ топишга ва ҳақиқат сўзларини аниқ ёзишга интилди.
11 Дононинг сўзлари говронга*+, тўплаган ҳикматлари эса маҳкам қоқилган михларга ўхшайди. Буларнинг барини берган — бир чўпондир. 12 Бундан ташқари, ўғлим, огоҳ бўл: кўп китоб ёзишнинг охири йўқ, кўп ўқиш ҳам одамни чарчатади+.
13 Барча айтилган сўзларнинг хулосаси шудир: Аллоҳдан қўрқ+, Унинг амрларига риоя қил+, чунки бу, инсоннинг бурчидир+. 14 Аллоҳ ҳар ишни — ҳар бир яширин ишни, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳукм қилади+.