Левилар
23 Яҳова Мусога гапиришда давом этиб, деди: 2 «Исроил ўғилларига шундай деб айт: “Сизлар эълон қилишингиз лозим+ бўлган Яҳованинг мавсумий байрамлари+ — муқаддас йиғинлардир. Қуйидагилар Менинг мавсумий байрамларимдир:
3 Олти кун давомида ҳар қандай ишни бажаришингиз мумкин, аммо еттинчи кун тўлиқ дам олинадиган Шаббат+ — муқаддас йиғин кунидир. Сизлар ҳеч қандай иш қилмаслигингиз даркор. Шу куни сизлар яшаётган ҳамма жойда Яҳовага аталган Шаббат бўлади+.
4 Белгиланган вақтда эълон қилишингиз керак бўлган, Яҳовага аталган мавсумий байрамлар, яъни муқаддас йиғинлар қуйидагилар бўлади: 5 биринчи ойнинг 14- куни+, оқшом* пайти, Яҳовага аталган Фисиҳ байрами нишонланади+.
6 Ўша ойнинг 15- куни Яҳовага аталган Хамиртурушсиз нон байрами нишонланади+. Етти кун мобайнида хамиртурушсиз нон тановул қилишингиз лозим+. 7 Биринчи куни муқаддас йиғин ўтказилади+. Ҳеч қандай оғир иш қилманглар. 8 Етти кун давомида Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонликлар келтиринглар. Еттинчи куни эса муқаддас йиғин бўлади. Ўша куни ҳеч қандай оғир иш қилманглар”».
9 Яҳова Мусога яна шуларни айтди: 10 «Исроил ўғилларига бундай деб айт: “Мен сизларга бераётган юртга бориб, ҳосилини ўриб олганингизда, ҳосилингиздан биринчи боғламни+ руҳонийга олиб келинглар+. 11 Руҳоний бўлса, Яҳованинг илтифотига эга бўлишингиз учун, Унинг олдида боғламни силкитади. Руҳоний уни Шаббатдан кейинги куни силкитиши керак. 12 Руҳоний боғламни силкитадиган куни, Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонлик сифатида бир яшар нуқсонсиз ёш қўчқорни олиб келинглар. 13 Шунингдек, дон назри учун Яҳовага атаб оловда куйдириладиган хуш ҳидли назр сифатида эфанинг* ўндан икки қисмига тенг олий навли мой қўшилган ун келтиринглар. Ичимлик назри учун эса чорак хин* шароб олиб келинглар. 14 Тангрингизга назрларингизни олиб келмагунингизча, янги дондан нон ҳам, қовурилган дон ҳам, янги дон ҳам еманглар. Қаерда яшаманг, бу сизлар ва барча авлодларингиз учун асрлар оша амал қилинадиган қоида бўлсин.
15 Шаббатдан кейинги кундан, силкитиладиган назр сифатида боғламлар олиб келинган кундан бошлаб еттита Шаббат+, яъни еттита тўлиқ ҳафта санаб чиқинг. 16 Еттинчи Шаббатга келаси кун ҳам қўшиб ҳисобланса, нақ 50 кун чиқади+. Ўша куни Яҳовага атаб янги дон назри келтиринглар+. 17 Турар жойларингиздан силкитиладиган назр сифатида иккита нон олиб келинглар. Улар Яҳовага аталган илк ҳосил сифатида+ келтирилиб, эфанинг ўндан икки қисмига тенг олий навли ундан ачитқи қўшиб тайёрлансин+. 18 Бу нонлар билан бирга нуқсонсиз бир яшар еттита эркак қўзи, битта ёш буқа ва иккита қўчқор олиб келинглар+. Улар дон назри ва ичимлик назрлари билан бирга Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонлик, Яҳовага аталган хуш ҳидли назр бўлади. 19 Бундан ташқари, гуноҳ қурбонлиги учун битта ёш така+, тинчлик қурбонлиги+ учун эса бир яшар иккита эркак қўзи олиб келинглар. 20 Руҳоний бу иккита эркак қўзини ва илк ҳосилдан тайёрланган нонларни олиб, Яҳованинг олдида силкитиладиган назр сифатида силкитади. Улар Яҳованинг назарида муқаддас ҳисобланиб, руҳонийга тегишли бўлади+. 21 Ўша куни муқаддас йиғин бўлишини эълон қилинглар+. Ҳеч қандай оғир иш қилманглар. Қаерда яшаманг, бу сизлар ва барча авлодларингиз учун асрлар оша амал қилинадиган қоида бўлсин.
22 Юртингиз ҳосилини йиғаётганда, далангиз чеккаларидаги ҳосилни бутунлайин ўриб олманглар. Ўрим-йиғимдан қолиб кетган бошоқларни йиғиб олманглар+. Уларни камбағаллару+ мусофирларга+ қолдиринглар. Мен Тангрингиз Яҳоваман”».
23 Яҳова Мусога гапиришни давом эттириб, деди: 24 «Исроил халқига қуйидагиларни айт: “Еттинчи ойнинг биринчи куни тўлиқ дам олинадиган кун, карнай садолари билан эсга солинадиган+ муқаддас йиғин куни бўлсин. 25 Ҳеч қандай оғир иш қилманглар. Яҳовага атаб оловда куйдириладиган назр келтиринглар”».
26 Кейин Яҳова Мусога бундай деди: 27 «Еттинчи ойнинг ўнинчи куни — Гуноҳни ювиш кунидир+. Бу куни муқаддас йиғин қилинсин ва сизлар қилган гуноҳларингиздан пушаймон эканингизни кўрсатиб*+, Яҳовага атаб оловда куйдириладиган қурбонлик олиб келинглар. 28 Ушбу ўзгача кунда ҳеч қандай иш қилманглар, чунки бу кун — гуноҳни ювиш куни, Тангрингиз Яҳованинг олдида гуноҳдан фориғ бўладиган кундир+. 29 Шу куни қайғу чекмаган* ҳар қандай киши, ўз халқи орасидан йўқ қилинади+. 30 Ўша куни бирон ишга қўл урган ҳар қандай одамни ўз халқи орасидан йўқ қиламан. 31 Ҳеч қандай иш қилманглар. Қаерда яшаманг, бу сизлар ва барча авлодларингиз учун асрлар оша амал қилинадиган қоида бўлсин. 32 Бу кун — сизлар тўлиқ дам оладиган Шаббатдир. Мазкур ойнинг тўққизинчи куни кечқурун қилган гуноҳларингиздан пушаймон эканингизни кўрсатинглар+. Ўша кун оқшомидан, эртаси куннинг оқшомигача Шаббатни нишонланглар».
33 Яҳова Мусога яна қуйидагиларни айтди: 34 «Исроил ўғилларига бундай деб айт: “Еттинчи ойнинг 15- кунидан бошлаб, етти кун мобайнида Яҳовага атаб Чайлалар байрами* нишонланади+. 35 Биринчи куни муқаддас йиғин бўлади. Ҳеч қандай оғир иш қилманглар. 36 Етти кун давомида Яҳовага атаб оловда куйдириладиган назр келтиринглар. Саккизинчи куни муқаддас йиғин қилиб+, Яҳовага атаб куйдириладиган назр олиб келинглар. Бу, тантанали йиғин бўлиб, ҳеч қандай оғир иш қилманглар.
37 Булар — сизлар муқаддас йиғин дея эълон қилишингиз керак+ бўлган, Яҳовага аталган мавсумий байрамлардир+. Бу байрамларнинг ҳар бир куни учун белгиланган тартибда, Яҳовага атаб оловда куйдириладиган назрлар: куйдириладиган қурбонлик+, дон назри+ ва ичимлик назрлари+ олиб келишингиз керак. 38 Бу назрларни, Яҳованинг Шаббат кунлари келтириладиган назрлардан+, ҳадялардан+, ичган қасамингизга биноан келтириладиган тортиқлардан+ ва Яҳовага аталган ихтиёрий назрлардан+ ташқари олиб келинглар. 39 Еттинчи ойнинг 15- куни, юртингиз ҳосилини йиғиб олганингиздан сўнг, етти кун Яҳовага атаб байрам қилинглар+. Унинг биринчи ва саккизинчи кунлари тўлиқ дам олиш куни бўлсин+. 40 Биринчи куни дарахтларнинг яхши ҳосилидан, пальма новдаларидан+, сербарг дарахтларнинг ва водийда ўсадиган теракларнинг новдаларидан олиб келиб, Аллоҳингиз Яҳова олдида етти кун хурсандчилик қилинглар+. 41 Яҳовага аталган ушбу байрамни ҳар йили етти кун давомида нишонланглар+. Бу, сизлар ва барча авлодларингиз учун асрлар оша амал қилинадиган қоида бўлсин. Байрамни еттинчи ойда нишонланглар. 42 Етти кун чайлаларда яшанглар+. Бутун Исроил халқи чайлаларда яшасин. 43 Шу тариқа, бўлажак авлодларингиз, Исроил халқини Миср юртидан олиб чиққанимда+, чайлаларда яшаттирганимни билиб олишади+. Мен Тангрингиз Яҳоваман”».
44 Мусо барча Исроил ўғилларига Яҳовага аталган мавсумий байрамлар ҳақида айтиб берди.