8-БЎЛИМ • ҲАВОРИЙЛАР 21:18–28:31
«Худонинг Шоҳлиги тўғрисида... ҳеч қандай тўсқинликсиз ваъз қиларди»
Ушбу бўлимдан Павлуснинг дарғазаб тўдага дуч келгани, қамалгани ва бир нечта римлик амалдор олдида судларда имонини ҳимоя қилгани тўғрисида билиб оламиз. Бундай оғир дамларда у Худонинг Шоҳлиги ҳақида кенг шоҳидлик беришда давом этади. Ҳаворийлар китобининг ушбу ҳаяжонли хотимасини ўқиётиб, ўзингиздан шундай сўранг: «Бу жасоратли ва ғайратли ваъзгўйга қандай тақлид қила оламан?»