10В РАМКАСИ
Оёққа туришимиз учун ёрдам
Ҳизқиё 37:1–14 да ёзилган таъсирли ваҳийдаги сабоқ устида мулоҳаза юритиб, кучга тўла оламиз. Бу сабоқни ҳар биримиз ўз вазиятимизда қўллашимиз мумкин. Хўш, бу қандай сабоқ?
Гоҳида ҳаётдаги босиму қийинчиликлар дастидан шунчалик тушкунликка тушишимиз мумкинки, ҳолдан тойиб қоламиз ва курашиш бизга қийин бўлади. Лекин бундай пайтларда Ҳизқиёнинг тикланиш ҳақидаги ваҳийсида айтиб ўтилган ёрқин тасвирлар устида мулоҳаза юритиб, кучга тўлишимиз мумкин. Нега? Мазкур ваҳийдан шуни билиб оляпмизки, ўлган суякларга ҳаёт нафасини ато этишга қодир Худо, тўсиқларни — ҳатто инсоний нуқтаи назардан ошиб ўтиш имконсиздай туюлганларини ҳам — енгиб ўтишимиз учун биз муҳтож бўлган кучни беришига аминмиз. (Забур 18:29 ни ўқинг; Филип. 4:13)
Ҳизқиёнинг давридан кўп асрлар илгари Мусо пайғамбар Яҳова нафақат қудратли эканини, балки халқининг манфаатини кўзлаб кучидан фойдаланиш истаги борлигини ҳам таъкидлаганини эслашимиз мумкин. Мусо: «Аллоҳ қадим замонлардан бери паноҳдир, Унинг абадий қўллари сени қўллаб келмоқда»,— деб ёзган эди. (Қонун. 33:27) Ҳа, қийинчиликлар пайтида Худойимизга юз бурсак, У бизни қўллаб-қувватлайди, меҳр ила оёққа туришимиз учун ёрдамлашади. (Ҳиз. 37:10)