Ёвузлик нега шунчалик кўп?
ДУНЁ бўйлаб ёвузлик жуда ҳам тарқалиб кетгани, биз учун янгилик эмас. Масалан урушларда ҳарбийлар қаторида тинч-тотув яшаётган кишилар ҳам ҳалок бўлишмоқда. Жиноятчилигу зулм ер юзини қоплаб олган. Эҳтимол, сиз ҳам адолатсизлик ва бичиб-тўқилган фикрларга дуч келгандирсиз. Бошдан кечирган барча қийинчиликлар сизда қуйидаги саволни туғдиргандир: «Нега Аллоҳ ёвузликка йўл қўймоқда?»
Дарҳақиқат, инсонлар худди шу саволнинг жавобини йиллар давомида тополмаяпти. Мисол учун, ўтмишда яшаган ҳазрати Сулаймон шундай деганлар: «Мен яна бу дунёда бўлаётган зулмни кўрдим. Мана эзилганларнинг кўз ёшлари, лекин уларнинг юпатувчиси йўқ. Уларга зулм қилаётганларда куч бор, эзилганларнинг эса юпатувчиси йўқ» (Воиз 4:1). Худонинг бошқа бир хизматчиси ҳам: «Мен фосиқлар соғломлигини кўрдим»,— деб бўлишганди (Забур 72:3). Шуни айтиб ўтиш керакки, уларнинг иккови ҳам Парвардигоримиз адолатли эканини тан олишган. Бироқ улар ёвузлик ва азоб-уқубат нега шунчалик кўп эканлигини билишни исташган. Эҳтимол, бу савол сизни ҳам қизиқтираётгандир?
Аксарият одамлар ёвузлигу бало-қазолар бизнинг пешонамизда ёзилган, деб айтишади. Бошқалари эса қуйидагича сўрашлари мумкин: «Аллоҳ шунчалик куч-қудратли, адолатли ва иноятли бўлса, унда нега ёвузликка чек қўймаяпти? Ахир нимага ҳозирга қадар ёвузлик мавжуд?» Бу ва бошқа муҳим бўлган саволларнинг жавобларини кейинги мақолада билиб олишимиз мумкин.
[3- саҳифадаги расм манбаи]
AP Photo/Adam Butler