Журналхонларимизга
Ҳозир сиз ўқиётган журнал 1879- йилнинг июль ойидан бери чоп этилмоқда. Вақт ўзгариб, журналимизнинг кўриниши ҳам ўзгариб келган. (Юқоридаги расмларга қаранг.) Ушбу сондан бошлаб «Қўриқчи минораси»нинг форматида ўзгаришларни кўрасиз. Қандай ўзгаришлар?
Аксарият мамлакатларда маълумотни онлайн режимида олаётган ва ушбу усулни қулай деб топган одамларнинг сони кўпайиб бормоқда. «Сичқончани» битта босиш билан улар фақат онлайн режимида мавжуд бўлган маълумотни топа олишади. Бугунги кунда кўп китоблар, журналлар ва газеталарни онлайн режимида ўқиш мумкин.
Онлайн режимида ўқишни ёқтирадиган одамлар кўпайгани сабабли яқинда www.jw.org веб-сайтимизнинг кўринишини ўзгартириб, уни янада қизиқарлироқ ва ишлатишга қулайроқ қилдик. Сайтга ташриф буюрганлар 430 дан зиёд тилларда мавжуд бўлган адабиётларни ўқишлари мумкин. Бироқ шу ойдан бошлаб, веб-сайтимизга кирганлар илгари босиб чиқарилган журналларимизда учраган, энди эса фақат веб-сайтда мавжуд бўлган сара туркумларни ўқиш имкониятига эга бўлишадиa.
Ушбу сондан бошлаб кўп мақолалар фақат онлайн режимида чиқар экан, «Қўриқчи минораси» журналининг тарқатиш сони энди 32 эмас, балки 16 саҳифали бўлади. Шу пайтгача «Қўриқчи минораси» журнали 204 тилга таржима қилиб келинган. Журналнинг кичикроқ формати эса уни янада кўпроқ тилларга ўгириш имконини беради.
Мазкур ўзгаришлар нажотбахш хушхабарни имкон қадар кўпроқ одамларга етказишга йўл очади. Муқаддас Китобни қадрлайдиган ва унинг таълимотларини билишни хоҳлаган одамларни мўл даражада — хоҳ онлайн режимида, хоҳ босма равишда — қизиқарли маълумот билан таъминлашда давом этишга қарор қилганмиз.
Нашриётчилар
a Фақат онлайн режимида чиқадиган мақолалар қаторига, Худонинг Каломидаги оятларни чуқурроқ ўрганишга қаратилган «Азиз болажонларга» ва шунингдек, ота-оналарга уч ёш ва ундан кичик бўлган фарзандларини тарбиялашга ёрдам берадиган «Кичкинтойларга сабоқлар» номли туркумлар киради.