Мундарижа
27 ИЮНЬ 2016–3 ИЮЛЬ 2016
3 Келишмовчиликларни севги ила ҳал қилинг
Номукаммал бўлганимиз сабабли, баъзида имондошларимиз билан келишмай қоламиз. Бу мақолада Муқаддас Китобдаги принциплар келишмовчиликларни ҳал қилишда қандай қўлланилиши мумкинлиги кўриб чиқилади.
4–10 ИЮЛЬ 2016
8 «Боринглар, барча халқлардаги одамларга таълим бериб, менга шогирд тайёрланглар»
Бу мақолада Матто 24:14 даги Исонинг башоратини бугунги кунда ер юзида айнан Яҳованинг Шоҳидлари амалга ошираётганини тасдиқловчи баъзи далиллар муҳокама қилинади. Шунингдек, «одам овчилари» бўлиш нимани ўз ичига олиши тушунтирилади. (Мат. 4:19)
11–17 ИЮЛЬ 2016
13 Сиз шахсий қарорларни қандай чиқарасиз?
Шахсий қарорлар чиқараётганингизда, шунчаки билганингизча йўл тутасизми? Ёки нима қилиш кераклигини бошқалардан сўрайсизми? Бу мақолада Яҳованинг нуқтаи назарига асосланиб чиқарилган қарорлар нима учун энг зўр ҳисобланиши муҳокама қилинади.
18–24 ИЮЛЬ 2016
18 Муқаддас Китоб ҳамон ҳаётингизни ўзгартиряптими?
Сувга чўмишдан олдин ҳаётингизга киритган катта ўзгаришларга қараганда, сувга чўмганингиздан кейин илоҳий фазилатларни ривожлантиришни қийинроқ деб биляпсизми? Мазкур мақолада нега бу қийин бўлиши ва илоҳий фазилатларни ривожлантиришда Муқаддас Китоб қандай ёрдам бериши мумкинлиги тушунтирилади.
25–31 ИЮЛЬ 2016
23 Яҳова тақдим этаётган маънавий озуқадан тўлиқ фойдаланинг
Шу мақолада маънавий озуқадаги фойдали нарсаларни назардан четда қолдиришимизга сабаб бўла оладиган тузоқ ҳақида гап кетади. Шунингдек, бу тузоқдан қандай қоча олишимизни кўриб чиқиб, маънавий озуқанинг барчасидан қай йўсин фойдаланишимиз мумкинлигини ўрганамиз.