17-боб
Худонинг халқи орасида паноҳ топинг
1, 2. Нима учун инсониятнинг аҳволи, кучли шамолни бошдан кечирган инсонларнинг аҳволига ўхшайди?
СИЗ ЯШАБ турган жойда ҳалокатли кучли шамол юз берганлигини тасаввур қилинг. Уйингиз харобага айланди ва сиз бор нарсангизнинг ҳаммасидан маҳрум бўлдингиз. Зўрға тирикчилик ўтказишингизга тўғри келяпти. Аҳвол чорасиздек туюлади. Ва бирдан қаердандир жабрланганлар учун ёрдам етиб келди. Жуда кўп озиқ-овқат ва кийим-кечаклар олиб келишди. Сизга янги уй қура бошлашди. Шубҳасиз, бундай ёрдамни ҳавола қилганлардан чексиз миннатдор бўласиз.
2 Бугун шунга ўхшаш нарса юз бермоқда. Одам ва Ҳавонинг исёни, худди ўша кучли шамол каби, бутун инсоният учун ўз орқасидан вайрон қилувчи оқибатларни келтирди. Инсонларнинг турар жойи — Жаннат йўқотилди. Ўша пайтдан бери инсоний ҳукуматлар одамларни урушлардан, жиноятчиликдан ва адолатсизликдан ҳимоя қилишга қурби етмаяпти. Ёлғон дин миллионлаб инсонларни фойдали маънавий ризқдан маҳрум этяпти ва уларни оч қолишларига мажбур қиляпти. Аммо Иеҳова Худо бизга маънавий ризқ, кийим ва бошпана беряпти. Лекин У буни қандай қиляпти?
«ИШОНЧЛИ ВА АҚЛЛИ ХИЗМАТКОР»
3. Қандай тарзда Иеҳова инсонларга маънавий ризқни ҳавола қиляпти ва бу қайси мисоллардан кўринади?
3 Табиий офатдан жабрланганлар учун ёрдам одатда марказлаштирилган ҳолда, бирорта ташкилот орқали етказиб берилади ва Иеҳова ўз халқига ҳавола қилаётган маънавий ризқ ҳам марказлаштирилган ҳолда етиб келмоқда. Масалан, исроилликлар қарийб бир ярим минг йил «Худованд йиғилиши» бўлганлар. Иеҳова улар орасида, ҳалқини Қонунга ўргатадиган инсонларни тайинлаган (1 Солномалар 28:8; 2 Солномалар 17:7—9). Милодий биринчи асрда Иеҳова масиҳчилар ташкилотини яратди. Ҳаворийлар ва оқсоқоллардан иборат кенгаш раҳбарлиги остида иш тутадиган йиғилишлар тузилди (Ҳаворийларнинг 15:22—31). Иеҳова бугунги кунда ҳам ўз халқи устидан ташкилий тузум орқали бошқармоқда. Биз буни қаердан биламиз?
4. Бизнинг вақтимизда «ишончли ва ақлли хизматкор» деб кимни айтиш мумкин ва Худодан маънавий ризқни биз қандай оляпмиз?
4 Исо, шоҳлик ҳокимиятида бошқарувга киришган даврида, издошларига «ризқ-рўзни ўз вақтида» тарқатадиган «ишончли ва ақлли хизматкор» мавжуд бўлишини айтди (Матто 24:45—47). Исо 1914 йилда осмон тахтига Шоҳ бўлганида, кимни шу «хизматкор» деб айтиш мумкин эди? Албатта христиан оламининг руҳонийларини эмас. Руҳонийларнинг кўпчилиги қавмни, Биринчи жаҳон уруши даврида, у ёки бу мамлакатлар ҳукуматларини қўллашга йўналтирилган тарғибот билан «боққан». Фойдали ва ўз вақтидаги маънавий ризқни эса, Худонинг муқаддас руҳи билан мойланган ва Исо «кичик пода» деб атаганларига тегишли бўлган ҳақиқий масиҳчилар гуруҳи тарқатган (Луқо 12:32). Бу мойланган масиҳчилар инсонлар ҳукуматлари тўғрисида эмас, балки Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишган. Шунинг учун қандайдир вақтдан сўнг ҳақиқий динда, мойланган «хизматкор» қаторида одилона рағбатланган миллионлаб «бошқа қўйлар» ҳозир бўлдилар (Юҳанно 10:16). Худо «ишончли хизматкор»дан ва «хизматкор»нинг Раҳбарлик қилувчи Кенгашидан фойдаланиб, ўзининг уюшган халқига, барча истовчилар учун маънавий ризқ, кийим ва бошпанани қандай тарқатишни кўрсатмоқда.
«РИЗҚ-РЎЗ ЎЗ ВАҚТИДА»
5. Ҳозир дунёнинг маънавий аҳволи қандай ва Иеҳова нима чора кўрмоқда?
5 Исо: «Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди»,— деди (Матто 4:4). Афсуски, инсонларнинг кўпчилиги Худо айтаётган нарсаларга ҳеч қандай эътибор беришмаяпти. Иеҳованинг пайғамбари Амос башорат қилганидай, ‘нонга очлик, сувга ташналик эмас, балки Худованднинг сўзларини эшитишга ташналик’ кунлари келди (Амос 8:11). Маънавий очлик ҳатто жуда диндор инсонлар орасида ҳам ҳукм сурмоқда. Бироқ Иеҳова «бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди» (1-Тимўтийга 2:3, 4). Шунинг учун у бизларга мўл маънавий ризқ ҳадя этмоқда. Аммо уни қаердан топса бўлади?
6. Илгари Иеҳова ўз халқини маънавий ризқ билан қандай таъминлаган?
6 Иеҳова ҳар доим маънавий ризқ билан тарқоқ инсонларни эмас, балки ўзининг бутун халқини таъминлаб келган (Ишаё 65:13). Исроил руҳонийлари, халқни Худонинг Қонунларига ўргатиш учун эркакларни ҳам, аёлларни ҳам, болаларни ҳам — ҳаммани, ёшлардан тортиб, то қариларгача йиғишган (Амрлар 31:9, 12). Ҳар бир киши насиҳат ва далда олиши учун, биринчи асрдаги масиҳчилар ўша вақтнинг раҳбарлик қилувчи кенгаши бошчилигида йиғилишлар ташкил этишган ва биргаликда учрашувлар ўтказишган (Римликларга 16:4; Филимўнга 1, 2). Иеҳова Шоҳидлари уларнинг ўрнагига эргашмоқдалар. Сизни йиғилиш учрашувларига қатнашингизга самимият билан таклиф қиляптилар.
7. Масиҳчилар учрашувларига мунтазам қатнашингиз билимлар ва ишонч билан қандай боғланган?
7 Шубҳасиз, Муқаддас Китобни шахсан ўрганиш ёрдамида сиз энди кўп нарсани ўрганиб олдингиз. Эҳтимол, бунда сизга кимдир ёрдам бергандир (Ҳаворийларнинг 8:30—35). Аммо сизнинг имонингизни ўсимликка қиёслаш мумкин, қайсики тегишли бўлган парваришсиз сўлийди ва оқибатда нобуд бўлади. Шунинг учун керакли маънавий озуқа олиб туришингиз зарур (1-Тимўтийга 4:6). Масиҳчилар учрашувларида, маънавий озиқланишингизга ва Худо ҳақидаги билимларингиз ортиб бориши билан имонда кучайишингизга ёрдам берадиган узоқ муддатли таълим бериш дастури ҳавола қилинади (Колосаликларга 1:9, 10).
8. Нима учун биз Иеҳова Шоҳидларининг йиғилиш учрашувларига қатнашимиз керак?
8 Йиғилиш учрашувлари яна бир анча аҳамиятли мақсад учун хизмат қилади. Павлус: «Бир-биримизга эътибор берайлик ва муҳаббатга, хайрли ишларга рағбатлантирайлик... йиғилишларимизни қолдирмайлик»,— деб ёзган (Ибронийларга 10:24, 25). Юнончадан «рағбатлантирмоқ», деб таржима қилинган сўз, шунингдек «ўткирламоқ» деган маънони англатиши мумкин. Муқаддас Китоб ҳикмати шундай дейди: «Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини» (Ҳикматлар 27:17). Бизларнинг ҳар биримизга ҳар доим «ўткирланиш» керак. Дунёнинг сусаймайдиган сиқуви бизнинг имонимизни «ўтмас» қилиб қўйиши мумкин. Масиҳчилар учрашувларида эса биз тетиклик қувватини оламиз (Римликларга 1:11, 12). Йиғилиш аъзолари ҳаворий Павлуснинг ‘бир-бирингизга далда беринг ва маънан мустаҳкамланг, деган даъватига амал қилмоқдалар, чунки бу имонимизни «ўткирлайди» (1-Салоникаликларга 5:11, ЗТ). Масиҳчилар йиғилиш учрашувларига мунтазам қатнашмоқ, шунингдек Худони севишимизни кўрсатади ва бизларга Уни мадҳ қилиш имкониятини очади (Забур 34:18).
«МУҲАББАТ ЛИБОСИНИ КИЙИНГЛАР»
9. Иеҳова севги юзасидан қандай ўрнак кўрсатди?
9 Павлус: «Камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини [«либосини», ЯДТ] кийинглар»,— деб ёзган (Колосаликларга 3:14). Иеҳова илтифот билан бизга бундай либосни тортиқ қилмоқда. Қандай қилиб? Масиҳчилар меҳр-муҳаббат кўрсатишади, чунки муҳаббат — бу Иеҳова томонидан тортиқ қилинган муқаддас руҳининг самарасидан биридир (Галатияликларга 5:22, 23). Иеҳованинг ўзи буюк севгисини кўрсатиб, биз абадий ҳаётга эга бўлишимиз учун ўзининг ёлғиз Ўғлини юборди (Юҳанно 3:16). Бундай севгини намоён қилиб, Худо тақлид қилиш учун энг юксак ўрнак кўрсатди. Ҳаворий Юҳанно: «Худо бизни шундай севганига яраша, бизлар ҳам бир-биримизни севишимиз қарздир»,— деб ёзди (1-Юҳаннонинг 4:11).
10. «Биродарлар» билан мулоқотнинг нимаси фойдали?
10 Шоҳлик Залидаги учрашувларга қатнаганингизда, меҳр-муҳаббат кўрсатишингизга ажойиб имконият бор. Сиз тамоман турли инсонлар билан учрашасиз. Улардан кўпчилигини, шубҳасиз, дарҳол ёқтириб қоласиз. Албатта, ҳатто Иеҳованинг хизматчилари орасида ҳам турли инсонлар учрайди. Эҳтимол, илгари сиздан қизиқишлари ва феъл-атвори билан фарқ қилганлардан ўзингизни четга олган бўлишингиз мумкин. Бироқ масиҳчилар «биродарларини севишлари» керак (1-Бутруснинг 2:17). Шунинг учун Шоҳлик Залига қантаётган ҳатто сизнинг ёшингизда бўлмаган ва феъл-атвори, терисининг ранги ёки маълумоти билан фарқ қилганларнинг ҳаммаси билан танишишни ўзингизга мақсад қилиб олинг. Сиз уларнинг ҳар бирида қандайдир ажойиб хислатларни топишингиз муқаррар.
11. Иеҳованинг халқи турли хил инсонлардан иборат эканлиги нима учун сизга тўсиқ бўлмаслиги керак?
11 Йиғилиш турли инсонлардан иборат, аммо бу сиз учун тўсиқ бўлмаслиги керак. Масалан, машиналар оқимида автомобильда кетаётганингизни тасаввур қилинг. Ҳамма машиналар ҳам бир хил тезликда ҳаракатланмайди ва уларнинг ҳаммаси ҳам яхши аҳволда эмас. Айримлари аллақачон анча километр йўл босган, бошқа машиналар эса, сизники сингари, ўз йўлини эндигина бошлади. Бироқ, бу фарқларга қарамасдан, уларнинг ҳаммаси битта йўлда ҳаракатланмоқда. Бу йиғилишдаги инсонларни жуда ҳам эслатади. Ҳамма ҳам масиҳчиликка оид хислатларни бир хил тезликда эгалламайди. Бунинг устига, барчамизнинг жисмоний ёки ҳиссий ҳолатимиз турлича. Айримлар Иеҳовага кўп йиллар давомида топинмоқдалар, бошқалар уларга яқиндагина қўшилдилар. Шунга қарамай, барчамиз абадий ҳаётга борадиган бир йўлда кетяпмиз ва «фикр-хаёлда тамомила якдил»миз (1-Коринфликларга 1:10). Шунинг учун йиғилишни ташкил этувчиларнинг заиф жойларига эмас, балки кучли томонларига эътибор беринг. Бу сизга қувонч келтиради, чунки Худо чиндан ҳам бу инсонларга мурувват кўрсатишини англайсиз. Сиз ҳам улар орасида бўлишни хоҳламасмидингиз? (1-Коринфликларга 14:25).
12, 13. а) Агар йиғилишда кимдир сизни хафа қилса, нима қилиш керак? б) Нима учун кек сақламаслик жуда муҳим?
12 Ҳамма инсонлар номукаммал ва баъзан йиғилишда кимдир сўзи ёки қилмиши билан сизни хафа қилиши мумкин (Римликларга 3:23). Шогирд Ёқуб буни фаҳмлар эди ва шунинг учун: «Ҳаммамиз кўп хато қиламиз. Агар ким сўзлаётганда хато қилмаса, у комил инсондир»,— деб ёзди (Ёқубнинг 3:2). Агар сизни кимдир хафа қилса, нима қилган бўлар эдингиз? Муқаддас Китоб ҳикматида: «Одамнинг ақли жаҳлини тияди, гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради»,— дейилади (Ҳикматлар 19:11). Ақл билан иш қилиш — бу инсоннинг муайян сўзлари ёки қилмишлари орқасида феъл-атворининг чинакам сабабларини кўриш ва уларни тушуна билиш қобилиятидир. Бизларнинг кўпчилигимиз, шахсий айбларимиз ҳақида муҳокама қилганимизда, ўзимизга анчагина мурувват кўрсатамиз. Бошқа инсонларни тушуниш ва уларнинг хатоларини кечириш учун ҳам шу каби мурувват кўрсатсак бўлмайдими? (Матто 7:1—5; Колосаликларга 3:13).
13 Агар Иеҳова бизни кечиришини хоҳласак, ўзимиз бошқаларни кечиришимиз кераклигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак (Матто 6:9, 12, 14, 15). Ҳақиқат бўйича яшаб, бир-биримизга нисбатан меҳр-муҳаббат кўрсатишимиз керак (1-Юҳаннонинг 1:6, 7; 3:14—16; 4:20, 21). Шунинг учун, агар сизнинг кимдир билан орангизда низо пайдо бўлса, ҳеч қачон кек сақламанг. Муҳаббат либосини кийган инсон, агар кимнидир хафа қилган бўлса, муаммони ечишга ҳаракат қилади ва кечирим сўрашда кечикмайди (Матто 5:23, 24; 18:15—17).
14. Қандай хислатларга бурканишимиз керак?
14 Бизнинг маънавий либосимиз севги билан боғлиқ бўлган бошқа хислатларни ҳам ўз ичига олиши керак. Павлус: «раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар»,— деб ёзди. Бу хислатлар севги билан биргаликда, Худога маъқул «янги» инсонга хосдир (Колосаликларга 3:10, 12). «Янги инсон»га бурканиш учун бутун кучингизни ишга соласизми? Қачонки сизнинг маънавий либосингиз биродарларингизга бўлган севги бўлса, сизда Масиҳнинг шогирдларини ажратиб турадиган белги пайдо бўлади, у: «Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади»,— деган эди (Юҳанно 13:35).
ПАНОҲ
15. Нима учун йиғилишни паноҳ билан солиштириш мумкин?
15 Йиғилиш шунингдек бошпана, яъни ўзини хавфсизликда ҳис қилиш мумкин бўлган паноҳ бўлиб хизмат қилади. Йиғилишда сиз ҳар доим Худонинг иродасига мувофиқ иш тутишга ҳаракат қиладиган самимий инсонларни топасиз. Улардан кўплари, сиз, эҳтимол, ҳали енгишингиз лозим бўлган ёмон хулқдан ёки одатлардан халос бўлганлар (Титусга 3:3). Бу инсонлар сизга ёрдам кўрсатишлари мумкин, чунки бизга ‘бир-биримизнинг оғирликларимизга ёрдамлашиш’ айтилган (Галатияликларга 6:2). Албатта, абадий ҳаётга олиб борувчи йўлдан ҳеч ким сизнинг ўрнингизга бормайди (Галатияликларга 6:5; Филиппиликларга 2:12). Бироқ Иеҳова биз учун масиҳчилар йиғилишини — ёрдам ва мадад топишимиз мумкин бўлган ажойиб тузумни олдиндан мўлжаллаб қўйди. Сизнинг муаммоларингиз қанчалик қийин бўлмасин, сизда қимматли тасалли манбаи — севги ҳукм сурадиган, мусибат ва маҳрумликларда сизга мадад бўладиган йиғилиш бор. (Луқо 10:29—37 ни солиштиринг; Ҳаворийларнинг 20:35.)
16. Йиғилиш оқсоқоллари бизга қандай ёрдамни ҳавола қилишмоқда?
16 Сиз учун ёрдамга келадиганлар орасида «инсонлар кўринишидаги ҳадялар» «сурувни» бажонидил ва ғайрат билан боқаётган йиғилишнинг тайинланган оқсоқоллари ёки нозирлари бордир (Эфесликларга 4:8, 11, 12; ЯДТ; Ҳаворийларнинг 20:28; 1-Бутруснинг 5:2, 3). Пайғамбар Ишаё улар ҳақида: «Улардан ҳар бири шамолдан ҳимоя ва ёғингарчиликдан паноҳ кабидир, даштда сув чашмаси каби, чанқаган ерда баланд қоядан тушган соя кабидир»,— деб ёзган (Ишаё 32:2).
17. а) Исо биринчи навбатда қандай ёрдам кўрсатишни хоҳлади? б) Худо ўз халқига нимани беришни ваъда қилди?
17 Афсуски, Исо ер юзида бўлган пайтида дин пешволари бундай севувчи назоратни таъминламаганлар. Халқнинг бундай аҳволи Исони чуқур безовта қилган ва у инсонларга жуда ҳам ёрдам беришни хоҳлаган — биринчи навбатда маънавий томондан. Исонинг инсонларга раҳми келар эди, чунки улар «чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар» (Матто 9:36). Бу сўзлар, бизнинг кунимизда ҳам турли муаммолардан азоб чекаётган ва маънавий ёрдам ҳамда далда сўраб мурожаат қиладиган ҳеч кими йўқ бўлган кўп инсонларнинг аянчли аҳволини нақадар ўринли қилиб тасвирлайди! Аммо Иеҳованинг халқида бундай маънавий мадад бор, чунки Худо: «Устиларидан уларни боқадиган чўпонларни қўяман, ва энди улар қўрқмайдилар, ва чўчимайдилар, ва йўқолмайдилар»,— деб ваъда берган (Еремиё 23:4).
18. Агар маънавий жиҳатдан ёрдам керак бўлса, нима учун оқсоқолларга мурожаат қилса бўлади?
18 Йиғилишдаги оқсоқоллар билан танишинг. Бу инсонлар Худо ҳақидаги билимларни ҳаётда қандай қўллашда анчагина тажрибага эгалар, чунки улардан ҳар бири Муқаддас Китобнинг нозирлар учун қўйилган талабларига мос келадилар (1-Тимўтийга 3:1—7; Титусга 1:5—9). Агар сизга Худонинг талабларига зид бўлган одатлар ёки хислатлардан халос бўлиш учун маънавий ёрдам зарур бўлса, оқсоқолларга мурожаат қилишга уялманг. Оқсоқоллар Павлуснинг: «Жасоратсизларнинг руҳини кўтаринглар, кучсизларга ёрдамлашинглар, ҳаммага сабр-тоқатли бўлинглар»,— деган маслаҳатига амал қилаётганликларини кўрасиз (1-Салоникаликларга 2:7, 8; 5:14).
ИЕҲОВАНИНГ ХАЛҚИ ОРАСИДА ХАВФСИЗЛИКДАН РОҲАТЛАНИНГ
19. Иеҳова, Унинг ташкилотида паноҳ қидирганларга қандай мубораклар ҳадя этади?
19 Номукаммал шароитларда яшаётганлигимизга қарамай, Иеҳова бизларга маънавий ризқ, кийим ва бошпана ҳадя қилмоқда. Албатта, асл маъносидаги жаннатнинг муборакларини ҳис этиш учун Худо томонидан ваъда қилинган янги дунёни кутиш керак. Бироқ Иеҳованинг ташкилотига тегишли бўлганлар эса, ҳозирданоқ маънавий жаннатда хавфсизликдан роҳатланмоқдалар. Бундай инсонлар тўғрисида Ҳизқиё башорат қилган эди: «Улар хавфсизликда яшайдилар, ва ҳеч ким уларни даҳшатга солмайди» (Ҳизқиё 34:28; Забур 4:9).
20. Иеҳова, Унга топиниш учун қурбон қилаётган нарсаларингизнинг ўрнини қандай тўлдиради?
20 Иеҳова ўз Каломи ва ташкилоти орқали бизга меҳр-муҳаббат билан шунча маънавий ҳадяларни ҳавола қилаётганлиги учун биз Унга қанчалик миннатдор бўлишимиз мумкин! Худонинг халқига қўшилинг. Бу тўғрисида дўстларингиз ва қариндошларингиз нима деб ўйлашларидан қўрқиб, Иеҳовани яхшироқ билиб олишга интилишингизда сизни тўхтатиб қолишига йўл қўйманг. Иеҳова Шоҳидлари билан мулоқот қилаётганингиз ва Шоҳлик Залига йиғилиш учрашувларига бораётганингиз учун сизни айблашлари мумкин. Аммо Худо, сизнинг Унга топиниш учун қурбон қилаётган ҳамма нарсани ортиғи билан ўрнини тўлдиради (Малахи 3:10). Бундан ташқари, Исо: «Ким Мен ва Инжил учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-болаларини ёки ер-мулкини ташлаб кетса, у ҳозир, бу дунёдаёқ дучор бўлаётган қувғинлар орасида юз ҳисса ортиқ уй-жойлар, ака-укалар, опа-сингиллар, ота-оналар, болалар ва ерларга эга бўлади, келажак дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади»,— деди (Марк 10:29, 30). Ҳа, сиз нималарни қолдирманг, нималарни бошдан кечирманг, Худонинг халқи орасида ғоят ажойиб биродарликка ва маънавий паноҳга эришасиз.
ЎЗ БИЛИМЛАРИНГИЗНИ ТЕКШИРИНГ
«Ишончли ва ақлли хизматкор» — ким у?
Қайси тузум ёрдамида Иеҳова бизларни маънан озиқлантиряпти?
Масиҳчилар йиғилишига тегишли бўлганлар бизга қандай ёрдам беряптилар?
[165- саҳифадаги расм]