34- қўшиқ
Исмингга муносиб яшайлик!
(Ишаё 43:10–12, ЯДТ)
1. Эй Яҳова қудратли ва улуғсан,
Камолотнинг якка тимсолисан.
Доноликка, адолатга эгасан,
Бутун оламнинг Сен Султонисан.
Сенинг исминг-ла танилган халқингмиз,
Қувонч-ла доим хизмат қиламиз.
(НАҚАРОТ)
Сенинг Шоҳидинг бўлиш биз чун шараф,
Энди исмингга лойиқ яшаймиз.
2. Ҳақ Яҳова Сенга хизмат қилайлик,
Иноқликни намоён этайлик.
Мақсадингни етказиб одамларга,
Қалбингга қувончлар келтирайлик.
Ўз исмингни бизларга очиб бердинг,
Бундан буён Сени улуғлаймиз.
(НАҚАРОТ)
Сенинг Шоҳидинг бўлиш биз чун шараф,
Энди исмингга лойиқ яшаймиз.
(Шунингдек Амр. 32:4; Заб. 42:3; Дон. 2:20, 21 га қаранг.)