42- ҚЎШИҚ
Аллоҳ хизматчисининг ибодати
Босма нашри
1. Эй Яҳова, қодир Тангримизсан,
Не истасанг, шуни Сен бажаргайсан.
Оқла улуғ исминг тез кунда,
Келсин Шоҳлик ерга ҳам албатта.
Ёғдирсин ушбу Шоҳлик
Барака, шодлик, тинчлик.
2. Раб, минг раҳмат чексиз неъматинг-чун,
Энг яхшисин ҳадя этгайсан ҳар кун.
Сен донолик ато этасан,
Чин ҳаётнинг, нурнинг Манбаисан.
Шул учун айтиб раҳмат,
Куйлаймиз Сени фақат.
3. Бу дунёда ғамга мубталомиз,
Лек Ўзингга ҳамиша таянгаймиз.
Ғам-ташвишни Сенга ташлаймиз,
Куч ва ғайрат бер, зеро ожизмиз.
Яҳ, руҳинг-ла қил ёрдам,
Бажарай аҳдим ҳар дам.
(Шунингдек, Заб. 36:9; 50:14; Юҳан. 16:33; Ёқб. 1:5 га қаранг.)